Ўзбекистон фуқароси хорижга чиқиши тақиқланган ёки йўқлигини қандай аниқлаши мумкин?

Айрим ўзбекистонликлар, маълум бир сабабларга кўра ўрнатилган тақиқ туфайли хорижга сафар қила олишмайди. Шу боисдан ҳам чет элга кетишдан аввал, яна бир бор текшириб кўриш ортиқчалик қилмайди.

Қўйидаги ҳолатларда, сизнинг хорижга чиқишингизга тақиқ жорий этилган бўлиши мумкин:

- қарздорлик бўйича суд қарори кучга кирган ҳолатда;

- ижро варақаси суд ижрочилари бўлимида бўлса, бунда суд ижрочилари қарздордан қарзни ундириш бўйича ижро иши очган тақдирда

- умумий қарздорлик миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан кўп бўлса (Суд ёки бошқа давлат органлари қарорларини ижро этиш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган Ўзбекистон республикаси фуқароларининг хорижга чиқишини тақиқлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ, (Адлия вазирлиги, ИИВ ва МХХнинг қўшма қарори билан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 1997-рақам билан 25.08.2009 йилда рўйхатга олинган).

Мабодо сиз қарзларингизни барчасини тўлаб, яқин орада хорижга сафар қилишни режалаштираётган бўлсангиз, суд ижрочиларидан тақиқ олиб ташланганига аниқлик киритиб олганингиз маъқул, деб маслаҳат беради uznews.uz интернет нашри, norma.uz сайтидаэълон қилинган ахборотга таянган ҳолда.

Кўпчилик, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ёки солиқ инспекцияси шу каби тақиқларни жорий эта олади, деб нотўғри ўйлайди. Аслида, ундай эмас. Бундай тақиқ фақат суд қарорига кўра амалга киритилади. 

Агар сиз уйдан чиқмасдан тақиқ бор йўқлигини аниқлашни истасангиз, қуйидаги ҳавола орқали суд ижрочилари сайтига киришиниз мумкин. У ерда сизнинг исми-шарифингиз қарздорлар рўйхатига киритилмаганига ишонч ҳосил қилсангиз бўлади.

Батафсил маълумот керак деб ўйласангиз, яшаш жойингиздаги суд ижрочилари департаменти бўлимига боришингиз мумкин. Аммо, сиз 2014 йил 3 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, ёзма мурожаат қилганингиз маъқул. Сизнинг сўровингизга 15 кундан 1 ойгача муддат ичида жавоб беришлари керак.

РФга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари, ушбу мамлакатга кириш тақиқланмаганини қуйидаги ҳавола орқали аниқлаб олишлари мумкин.


Комментарии (0) | Добавить: 23.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Fast-fuddan voz kechish qoidalari
Uyqu to‘g‘risidagi eng qiziqarli haqiqatlar
Azamat Ahrorovning 200 mingdan ziyod obunachisi bo‘lgan Instagram-akkaunti “o‘g‘irlandi”. “Qaroqchilar” aktyordan 350 dollar talab qilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Ar-Riyodda Donald Tramp bilan uchrashdi
Rossiya ichki ishlar vaziri Vladimir Kolokoltsev O'zbekistonga keldi
Go'sht nega qimmatlashdi?
O'qituvchi bir kunda 6 soatdan ziyod ishlashi mumkin emas
Sergeli avtomobil bozoridagi narxlar e`lon qilindi (21.05.2017)
Nima uchun yaxshi uyqu erkaklar salomatligi asosi hisoblanadi?
40 yoshga to'lgunga qadar to'xtatilishi kerak bo'lgan xatolar
22-may kunida sodir bo'lgan voqealar
Uy sharoitida chizkeyk tayyorlaymiz
Shavkat Mirziyoyev sammitda markaziy osiyolik prezidentlar davrasida (Foto)
Toshkent IIBBda otliq otryad tashkil etiladi
Olimlar immunitetni saraton hujayrasini o'ldirishga majburlovchi antitela ishlab chiqishdi
Xorazmda SMS-xabar tufayli tanishini pichoqlagan shaxs jazoga tortildi
Arnold Shvarsenegger yangi “Terminator”da suratga tushadi
Lola Karimova-Tillayeva nufuzli Soma jurnaliga intervyu berdi
Yurak qon-tomir kasalliklariga qarshi kurashing, aks holda...
Payme Telegram botlari orqali to‘lov tizimi ishga tushirilishini tasdiqladi
Trampning Isroilga kelishiga misli ko'rilmagan xavfsizlik choralari ko'rilmoqda
O‘zbekiston va Turkmaniston elektr energiyasi tranziti borasida kelishuvga erishdi
Jizzaxda sud ijrochisi pichoqlandi
Xitoyda ikki millionga yaqin zararli mobil dasturi aniqlandi
Shavkat Mirziyoyev Saudiya Arabistoniga jo'nab ketdi
Qashqadaryoda johil kuyov qonun oldida javob berdi
Eronning amaldagi prezidenti Ruhoniy ikkinchi muddatga saylandi
Hindistonda sigareta qoldiqlaridan o‘g‘it ishlab chiqarish yo‘lga qo‘yildi
Ozish uchun qanday yugurish kerak?
Shavkat Mirziyoyev Kaspiy dengizi sohilida dam olayotgan o‘zbekistonlik bolalar bilan uchrashdi