У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистон йўлларида ўн бир ой ичида 3 млн марта қоида бузилди

calendar 24.12.2015
1016

                                                 

Йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган ўн бир ойида 3 миллион 150 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Уларнинг 1 миллион 270 мингдан кўпроғи қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. Жумладан, алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш бўйича 43 минг, белгиланган тезлик талабларини бузиш – 435 минг, светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидаларини бузиш — 37 мингдан ортиқ, одам ташиш қоидаларини бузиш бўйича 455 мингдан зиёд ҳолат аниқланди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ инспектори капитан Азизхон Муродов берган маълумотга қараганда, 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида йўл-транспорт ҳодисаларининг 8588 таси ҳайдовчиларнинг айби билан, 203 таси эса транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар айби билан содир этилган.

Бундан ташқари, пиёдалар иштирокида 4897 йўл-транспорт ҳодисаси рўйхатга олинган.
Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлаётганларнинг аксарияти ташхиси бош мия очиқ ва ёпиқ жароҳати, кўкрак қафаси жароҳатлари бўлмоқда. Бундай жароҳатлар кескин урилиш ёки тормоз бериш вақтида ҳайдовчи, олдинги ўриндиқда ўтирган йўловчининг олд ойнага боши билан урилиши, ҳайдовчини руль чамбараги қисиб қолиши оқибатида юзага келади.

Яндекс.Метрика