У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистон Россияда мева ва сабзавот сотиш учун савдо уйлари ташкил қилади

calendar 24.03.2016
1930

Ўзбекистон Россияда мева ва сабзавот сотишга ихтисослашган савдо уйлари ташкил қилишни режалаштирган. Бу ҳақда “Ўзулугуржисавдоинвест” вакилига асосланиб, Sputnik агентлиги хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, бугунги кунда Россияда учта шундай савдо уйлари фаолият кўрсатмоқда – Москвада иккита ва Новосибирскда битта. Яқин вақт ичида Россиянинг турли ҳудудларида яна бир нечта шундай савдо уйларини ташкил қилиш режалаштирилган.

“Биз биринчи савдо уйларини жойлаштириш учун бекорга Москва ва Новосибирскни танламадик. Пойтахт – бу савдо маркази. Бу ерда барча йирик улгуржи савдо компаниялари офислари жойлашган. Москва орқали Болтиқ бўйи ва Скандинавия мамлакатларига чиқиш ҳам қулай. Новосибирскдаги савдо уйи Россиянинг марказий қисми ва Узоқ Шарқ ҳудуди учун барпо қилинган. Кейинчалик биз бу йўналишни фаол равишда ривожлантирамиз”, — дейди манба.

Унинг сўзларига кўра, 2014 йилда икки мамлакат муносабатларида уйғониш даври бўлди. Сабзавот маҳсулотлари ҳажмида ўсиш кузатилди, кўплаб музокаралар ўтказилди ва ҳамкорлар бир-бирини ўрганишди. Россияликлар Ўзбекистонга келишди ва маҳсулот сифатини боғ ва далаларда туриб текгширишди. Шунингдек, вакиллар маҳсулотларни сақлаш ва логистика тизимини ўрганишди. 2016 йилнинг биринчи ойларида эса Россияга маҳсулот еткизиб бериш борасида янги шартномалар тузилди.

“Бугун бизнинг савдо уйларимизга, Ўзбекистон маҳсулотининг сифатини кўрган ва катта ҳажмда сотиб олишга тайёр бўлган кўплаб мижозлар келишмоқда. Сотиб олинаётган маҳсулот ҳажми 5 тоннадан 20 минг тоннагачани ташкил қилмоқда. Олма, олхўри, олча, гилос ва бошқа мевалар энг кўп талабга эга бўлиб турибди. Қовунга ҳам алоҳида талаб мавжуд. Мижозлар талабига жавоб бериш учун биз Ғузорда 200 гектарлик алоҳида экспериментал плантация очдик. Талаб кўп бўлгани учун жорий йиллда биз унинг майдонини 400 гектаргача кўпайтирамиз”, — дейди вакил.

"Ўзулгуржисавдоинвест" бир вақтнинг ўзида Хитой ва Ҳиндистонда ҳам шундай савдо уйлари очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ўтган йилда Ўзбекистонда 12,5 млн тонна сабзавот ва картошка маҳсулотлари, 1,8 млн тонна полиз маҳсулотлари, 1,5 млн тонна узум ҳамда 2,73 млн тонна мева етиштирилганди.

Яндекс.Метрика