У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистон Саудияни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

calendar 18.01.2015
2856


Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳужумга отланган футболчиларимиз 2-дақиқада ҳисобни очиди. Сардор Рашидов тўпни дарвозабонинг оёқлари орасидан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимга келиб, ўйинда ҳисоб тенглашди. Йўқ жойдан белгиланган пенальтини араблар дарвозага аниқ йўллашди.

Шундан сўнг таркибда ўзгаришлар рўй берди ва бу ўз самарасини берди. Захирадан майдонга тушган Воҳид Шодиев боши билан гол уриб, жамоани олдинга олиб чиққан бўлса, Сардор Рашидов Ҳасановнинг пасидан сўнг ўйинга нуқта қўйди.

Шундай қилиб, терма жамоамиз Осиё кубогининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди. Кейинги босқичда вакилларимиз Жанубий Корея термасига қарши ўйинда майдонга тушади.


Яндекс.Метрика