У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистон университетларига квоталар эълон қилинди

calendar 30.06.2015
2734


Ўзбекистон олий таълим муассасаларига квоталар эълон қилинди. Бу ҳақда батафсил ахборот "Правда Востока” газетасида берилди.Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети жорий йилда бакалавриатнинг 30 йўналиши бўйича 2 405 нафар талаба қабул қилади. Менежмент ва маркетинг йўналишлари ёпилди, ахборот ва ахборот технологиялари, нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси, энергетика, технологик машиналар ва ускуналар, электр техника, электр механика ва электр технологиялар сингари йўналишларга қабул сони камайтирилди. Аммо охирги тилга олинган уч йўналиш, электр энергетикаси, геология, фойдали қазилмалар конларини топиш ва разведка қилиш йўналишлари ҳозиргача энг квота кўп йўналишлардан бўлиб қолмоқда – уларга жорий йилда 130дан 250кача ўрин ажратилган. Бундан ташқари, университетда тўртта янги йўналиш очилиб, ҳар бирига 20-25 талаба қабул қилинади.Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети квоталари 50 кишига камайди. Университетга жорий йилда 1 645 ўрин ажратилди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ҳам немис, француз, хитой ва япон тиллари таълими 45 ўринга қисқарди. 1 425 ўриндан 1 200таси (84 фоиз) инглиз тили ва адабиёти йўналишига ажратилди.Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини ҳам қисқаришлар четлаб ўтмади. Квоталар 35тага қисқариб, 1 390 ўринни ташкил қилди. Физика, кимё, биология ва журналистика йўналишларига 70тадан, ўзбек ва инглиз филологияларига 65тадан ўрин ажратилди.Тошкент ахборот технологиялари университети эса, филиаллари билан бирга ҳисоблаганда, 500тага кўпроқ талаба қабул қилади, жами 2 515. Телекоммуникацион технологиялар ва дастурий инжинирингга квота 420 ва 150 ўринга, компьютер инжинирингга квота эса 400 ўринга кўпайди.Умуман олганда, президентнинг 2015 йил 23 июнидаги "2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда мамлакатдаги барча ОТМга ўтган йилги билан бир хил миқдорда талаба қабул қилинади – 57 907, фақат бакалавриат йўналишида. Магистратурага 5 000 киши қабул қилинади. Бакалавр ва магистрантларнинг 31 фоизи давлат грантлари асосида ўқийди, қолганлари эса шартнома асосида қабул қилинади.
Яндекс.Метрика