У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистон қуролли кучлари ИШИДга қарши курашишга тайёр

calendar 17.04.2015
6154


Ўзбекистон ИШИД гуруҳи томонидан бўлиши мумкин таҳдидларга қарши туришда ўзининг экстремизмга қарши кўп йиллик тажрибасидан фойдаланади. Бу ҳақда тошкентлик таҳлилчилар Central Asia Online нашрига фикр билдириб ўтишди.

"Ўзбекистон бугун Марказий Осиёдаги энг барқарор давлатлардан биридир, – деди сиёсатшунос Яксарт Содиқов. – Ўзбекистон террорчиликка қарши курашга комплекс ёндашса, муваффақиятга эришади”.

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ходимининг берган маълумотларига қараганда, жангарилар Ўзбекистонга таҳдид солган тақдирда улар 420 танк, 164 ҳарбий самолёт ва вертолёт (шу жумладан 69 қирувчи самолёт), 715 пиёдалар ҳарбий машинасига қарши келади. Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигида террорчиликка қарши кураш бўлимлари ташкил қилинган.

Яксарт Содиқовнинг фикрича, экстремизмга қарши самарадор курашиш учун нафақат ҳарбий салоҳиятни ўстириш, махфий хизматлар фаолиятини такомиллаштириш, балки мамлакатда диний соҳани ўстириш, етук мутахассисларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу туфайли 1999 йилда Тошкент ислом университети ташкил қилинди. Бундан ташқари, ҳукумат "Мирараб” мадрасаси фаолиятини ҳам молиялаштириб бормоқда.
Яндекс.Метрика