У нас есть только
оригинальные песни

ЎЗБЕКИСТОН ВАКИЛЛАРИ РАДИОАЛОҚА БЎЙИЧА БУТУНЖАҲОН СЕМИНАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ

calendar 07.01.2017
763
Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан ташкил этилган радиоалоқа бўйича Бутунжаҳон семинари бўлиб ўтди. Семинар ишида турли мамлакатлардан келган 450 дан ортиқ делегат, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Семинарнинг ўтказилиш вақти (12—16 декабрь) ХЭИ радиоалоқа регламенти (халқаро шартнома) қабул қилинганининг 110 йиллигига тўғри келди, шу сабабли унинг биринчи куни мазкур санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Семинар давомида ХЭИ тарихи ва тутган ўрни, мазкур ташкилотнинг радиоалоқа сектори, регламент моддаларини радиоалоқанинг турли хизматлари учун қўллашга оид маърузалар тингланди.
Тадбирнинг асосий қисми ХЭИда қуруқликдаги ва сунъий йўлдош частоталари ўзлаштирилиши нотификацияси шакл ва жараёнлари, радиоалоқа бюроси тақдим этадиган TerRaSys, TerRaNV, TerRaQ, TerRaNotices каби дастурий маҳсулотлардан фойдаланишга бағишланди.
Шунингдек, 2019 йилда бўлиб ўтадиган Бутундунё радиоалоқа анжуманига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди
Яндекс.Метрика