loading...

 

Ўзбекистонда ҳафта охирида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бир ҳафта давомида пойтахтимиз Тошкентда ҳаво ҳарорати ўртача 33 даража иссиқ бўлиб турганди. 30 сентябрга келиб ҳаво ҳарорати ўртача 20 даражага тушиб кетди.
 
Яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари мамлакатимиз бўйлаб ҳаво бироз ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд.
 
Тошкент шаҳрида 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 22 даража илиқ бўлса, кечаси 13 даражага тушади. Якшанба 2 октябрь куни эса қуёш нури яна кўзни қувонтириши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ҳарорати ўртача 22 даражани ташкил этса-да, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида бугун ёмғир ёғади. Ҳарорат 25 даража илиқ. Дам олиш кунлари қуёшли об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эса 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлиб, ёмғир ёғади. Кечаси шамол тезлиги секундига 12-17 метргача кучаяди. 2 октябрь куни эса ёғингарчилик кутилмаяпти.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бугун ҳарорат 25 даража илиқ бўлиб, шамол тезлиги кучаяди ҳамда ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қашқадарё вилоятида дам олиш кунлари ҳаво очилиб кетса, Сурхондарёда ёмғир дам олиш кунлари ҳам давом этиши мумкин.
 
Фарғона водийсида 30 сентябрьдан 2 октябргача ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. 3 кун давомида ёмғир ёғади, шамол тезлиги секундига 12-17 метргача кучаяди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилишларича, 3-4 октябрь кунлари Республикамиз бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. 


Комментарии (0) | Добавить: 30.09.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...