У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони ўн миллиондан ошди

calendar 26.05.2016
1013

Тошкентда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Ёшлар босма оммавий ахборот воситалари веб-сайтларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари" мавзуида семинар ўтказди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, марказий ва ҳудудий босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони ўн миллиондан ошган бўлиб, тўқсон фоиздан ортиғи ёшлардир. 1995 йили "uz" домени рўйхатга олингандан буён ўтган вақт давомида уларнинг сони 26 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. 

Семинарда веб-сайтлар фаолиятида ижобий ўзгаришлар билан бирга камчиликлар ҳам кузатилаётгани айтилди. “Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Ёшлар босма ОАВ веб-сайтларини ривожлантиришда ихтисослашиш масалалари” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Яндекс.Метрика