У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистонда пенсияга чиқиш учун минимал стаж узайтирилди

calendar 27.04.2016
1872

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси айрим қонунчилик актларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 30 март куни қабул қилинган ва 31 март куни Сенат тарафидан тасдиқланган эди. Ҳужжат 26 апрель кунидан кучга кирди.

Ҳужжат асосида “Фуқароларни давлат пенсияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартиришлар киритилган.

Белгиланишича, Ўзбекистонда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги умумий асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи минимал талаб қилинган иш стажи 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси билан тартибга солиниб, унга асосан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиялар ушбу қонун 37-моддаси биринчи қисмининг тегишли бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Қонунга мувофиқ, етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсия мавжуд стажга мутаносиб равишда тайинланади. Ушбу ўзгартириш 2016 йилнинг 1 июлидан кучга киради.

Бугунги кунда пенсияга чиқиш учун етарлича минимал иш стажи эркакларда 25, аёлларда 20 йилни ташкил этади. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, эркаклар 60, аёллар 55 ёшида пенсияга чиқиши мумкин.

Яндекс.Метрика