У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистонда телеканалларнинг online-узатилиши йўлга қўйилди

calendar 05.01.2013
3128


2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сайтида 7 та каналнинг онлайн узатилиши йўлга қўйилди.


Ушбу хизмат олдин ҳам мавжуд эди, бироқ у пайтда эшиттиришлар тўлиқ бўлмасдан, шовқинлар билан бирга кечарди. Янги йилга келиб, сайт тубдан ўзгарди, энди ҳар бир киши кўрсатувларни ўз компьютерида кўриш имконига эга бўлди.

Еттита каналдан ташқари, (Yoshlar, O’zbekiston, Toshkent, Sport, UzHD, Ma’naviyat va Ma’rifat, Dunyo Bo’ylab) тўртта радиостанция ҳам онлайн режимда узатилади – Yoshlar (fm 104), O’zbekiston (fm 103.1), Toshkent (fm 87.9) ва Sport (fm 107.8).

Шунингдек, ҳар бир телеканалнинг видеоархиви ҳам мавжуд бўлиб, унда энг қизиқарли "подкастлар” ва эфирга узатилган кўрсатувлар тўпланган.

Сайт тузилмасининг тубдан ўзгариши натижасида видеоқаторлар деярли "тўхтаб” қолмайди, бу телеканалларни реал вақт режимида узлуксиз ва шовқинларсиз томоша қилиш имконини беради. Узатиладиган тасвир сифати худди телевизордагидай.

Сайт 3 та тилда ишлайди, унинг мобил версияси бор бўлиб, ҳафталик теледастурлар ва анонслар бериб борилади. Яқин кунларда ҳудудий теле ва радиоканалларнинг ҳам узатилиши ҳақида хабар қилинмоқда. МТРК сайти TAS-IX зонасида жойлашган.
Яндекс.Метрика