loading...

 

Ўзбекистонда Ўрта Осиёдаги энг узун туннел қурилиши якунланди

Май ойининг охирги кунларида Қамчиқ довони орқали темир йўл туннели қурилишини якунланди.

“Ўзбекистон темир йўллари” сайти маълумотига кўра, узунлиги 19,2 километр бўлган ушбу туннел Ўрта Осиёда энг узун темир йўл туннели бўлди.

Темир йўлнинг "Қамчиқ" туннели ичидаги 11-километрида рельслар туташтирилди. 27 май куни "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўл участкасидан тажриба тартибида биринчи поезд ўтган.

“Туннелда темир йўл излари ва коммуникация воситалари ўрнатилган. Ўтган дам олиш куни поезднинг синов  қатнови ўтказилди”, — дейилган манба хабарида.

Поездларнинг туннел орқали доимий ҳаракати июнь ойининг охирида бошланиши режалаштирилган.

China Railway Tunnel Group компанияси 2013 йил ёзида “Ўзбекистон темир йўллари” билан шартнома тузганди. Шартноманинг умумий қиймати 455 миллион долларни ташкил қилган. Шартнома доирасида хитойликлар  узунлиги 19,2 км бўлган туннел ва фавқулодда ҳолатларда керак бўладиган алоҳида ер ости йўлаги қуриб битказди.

Ушбу туннел умумий узунлиги 124 километр бўлган “Ангрен – Поп” темир йўлининг бир бўлагига айланади. Натижада Фарғона водийси Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари билан қулай темир йўл алоқаси билан боғланади ва келажакда Қирғизистон ва Хитой темир йўл тизимларига уланиши режалаштирилган.

Лойиҳа халқаро ташкилотлар молияси асосида амалга оширилмоқда. Инвестицияларнинг умумий қиймати 1,68 млрд долларни ташкил қилди.

2015 йилнинг август ойида янги темир йўлнинг 104 километрлик участкасида қурилиш ишлари якунланганди. Барча зарурий ишлар амалга оширилган, кўприклар ва сунъий иншоотлар барпо этилган, рельслар ётқизилган, электрлаштириш олиб борилган, шунингдек, вокзал ва станциялар қурилган.

2016 йилнинг февраль ойида эса бурғулаш ишлари якунланди, сўнг туннелнинг асосий йўналиши туташтирилди.

“Қамчиқ” довони денгиз сатҳидан 2,2 минг метр баландликда жойлашган. Довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан улайдиган ягона автомобиль йўли жойлашган. Қиш вақтида ёғингарчилик кучайганда довон орқали қатнов анча мушкуллашади. Янги темир йўл алоқаси ушбу муаммонинг муваффақиятли ечими бўлиши мўлжалланган.


Комментарии (0) | Добавить: 31.05.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

AQSh siyosatiga nima bo'ldi?
“Maydon” qonli kechasiga 3 yil to'ldi
Rossiyada yanvar oyida nechta Ravon avtomobillari sotilganini bilasizmi?
Zarina Nizomiddinova sobiq turmush o‘rtog‘i bilan ajrashganidan buyon u bilan gaplashmasligini ma’lum qildi
O‘zbekistonda dollarning so‘mga nisbatan rasmiy kursi qariyb 50 so‘mga oshdi
Yigitlar orasida yangi urf – ichkuyovlik!
Rossiya neft qazib olish hajmi bo'yicha Saudiya Arabistonidan ham o'tib ketdi
Ronalduning turk serialidagi ishtiroki haqidagi ma`lumot yolg'on bo'lib chiqdi
Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi