У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистонда ўз мажбуриятини бажармаган фермерларга нисбатан жарималар кучайтирилди

calendar 11.05.2016
1158

Ўзбекистон ҳукумати келишувдаги мажбуриятларини бажармаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан жарималарни кучайтирди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар бермоқда.

Энди фермер шартномада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тури ва уни муддатда топширишдан бош тортса, хўжалик маҳсулот тайёрловчи ташкилотга тоширилмаган маҳсулот қийматидан 30 фоиз миқдорида (аввал 25 фоиз) жарима тўлайди.

Ўз навбатида, тайёрловчи ташкилот шартномада кўрсатилган турлар ва муддатлар бўйича маҳсулотни қабул қилишдан бош тортган ҳар бир ҳолат учун фермерлик хўжалигига 30 фоиз миқдорда (аввал 25 фоиз) жарима тўлайди.

Тайёрловчи ташкилотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси томонидан топширилган маҳсулот учун ҳақни тўлашдан асоссиз бош тортишига солинадиган жарима 15 фоиздан 20 фоизга оширилди.

Ҳужжат бўйича хўжалик томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотини давлат эҳтиёжлари учун сотиб олиш бўйича шартномаларнинг бузилиши учун жавобгарлик хатари суғурталаниши мумкин.

Ўзбекистонда давлат буюртмаси билан пахта ва ғалла сотиб олинади. 2016 йилдан мева-сабзавот маҳсулотларини (4 млн тонна) сотиб олишга ҳам давлат буюртмаси киритилган.

Яндекс.Метрика