У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистондаги тинч ҳаёт ва бой маданий мерос сайёҳлар оқими гарови

calendar 25.03.2016
1398

23 - 26 март кунлари Москвада энг йирик халқаро сайёҳлик кўргазмаларидан бири — MIIT-2016 ўтказилмоқда. Ўзбекистон қисқа танаффусдан сўнг мазкур сайёҳлик форумига қўшилди ва унда биздан 14 та сайёҳлик компаниялари иштирок этишмоқда. Стендимизга бўлган қизиқиш жуда катта, шу боис Россия федерациясидан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кўпайиши муқаррар.

Юқори мавқега эга бўлган бу сайёҳлик форумида қатнашиш учун 180 та мамлакатдан 1500 нафар компания вакиллари ташриф буюришди. Собиқ совет иттифоқи мамлакатлари вакиллари учун алоҳида зал берилди. 8-павильонга кирар экансиз, ўзингизни худди Шарқ эртаклари оламига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Бу ерда Самарқанд мовий гумбазли саройлари руҳида яратилган “Ўзбектуризм”нинг миллий стендига кўзингиз тушади. Юзлаб мамлакатлар орасидан у ўзининг услуби билан ажралиб турди. “Ўзбектуризм” стендидан ташқари яна 14 нафар сайёҳлик компанияларимиз ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниямиз ҳам у ердан жой олган.

Европадаги беқарор вазият, шунингдек, Туркия ва Миср курорталарининг таъқиқланганидан сўнг россияликларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Юртимиз ўзининг маданий-тарихий мероси, ажойиб иқлими билан сайёҳларнинг эътиборини жалб қилмоқда, бу ерда тил муаммосининг йўқлиги ҳам муҳим ўрин тутади.

Компания вакили бугунги кунда долзарб ҳисобланган молиявий масалага тўхталар экан, бу маълум бир сайёҳлик тури ҳамда саёҳат вақтига боғлиқ эканлигини таъкидлади. Мамлакатимизнинг маданий-тарихий марказлари билан ҳафталик танишув саёҳати россияликлар учун ўрта ҳисобда 450 долларга тўғри келмоқда. Бироқ учиш харажатлари бунга кирмайди, алоҳида тўланади.

Яндекс.Метрика