Ўзбекистондан Қобулга борадиган электр линияси қайтадан тикланади

Афғонистон расмийларидан бирининг хабар беришича, Қобулга Ўзбекистондан келадиган электр энергиясининг линияси яқин кунларда қайта тикланади. Бу ҳақда Fox News ёзмоқда.

Афғанистон электр бошқармаси вакили, Вахидулло Таухидийнинг берган маълумотларига кўра, мамлакат шимолидаги Боғлон вилояти ҳукумат кучлари томонидан толиблардан тозаланди. Электр энергияси кабеллари 28 январь куни айнан шу вилоятда портлатилган эди.

Электр бошқармаси вакилининг айтишича, электр кабелларининг бир қисми тикланди, қолган қисми эса беш кун ичида тўғирланади.

Сал кам беш миллион аҳоли яшовчи Қобул ўтган 28 январдан буён электр энергияси таъминотисиз қолган.

Маълумот ўрнида, толиблар ҳукумат билан 15 йилдан бери урушиб келмоқда. 2014 йилдан кейин АҚШ бошчилигидаги халқаро контингент сони қисқартирилгандан сўнг, Афғонистоннинг Марказий Осиёга чегара шимолий ҳудудларида толибларнинг ҳаракати фаоллашган.


Комментарии (2) | Добавить: 21.02.2016
2. Chin4222 (27.02.2016 02:50)
Qo'shni Afg'oniston ham ikki yirik oqimga ajralgani va hukumat bilan tolibonlar o'rtasidagi turli zidiyyatlarning davom etishi ona yurtimiz O'zbekiston uchun ham xavfli sanaladi. Bu zidiyyatlar davom etishi va kuchayishiga esa ochiq qilib aytadigan bo'lsam: Xalqaro kaolitsiyaning bu mamlakatni tark etishi kuchaytiradi.
1. Chin4222 (27.02.2016 02:45)
O'zbekiston, balki, Markaziy Osiyo haqida gap ketganda har bir fuqaro bu borada mustaqil nuqtaiy nazarga ega bo'lish kerak. Qobul shahriga boruvchi elektr energiyamiz vahshiy "tolibon"lar tomonidan vayron etilishi ikki mamlakat orasiga nifoq solish niyatida ekanligini ko'rsatadi. Xalqimizning bag'ri doimo keng, u barcha millat va elatlarga hurmat bilan qaraydi.
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]