loading...

 

Ўзбекистондан валюта олиб чиқиш тартиби ўзгартирилди


Марказий банк бошқарувининг қарори билан регуляторнинг жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чет эл валютаси олиб чиқилишига рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди. Бундан буён 2003 йили қабул қилинган Низом кучини йўқотган деб ҳисобланади. Ҳужжатга кўра, 5 минг АҚШ доллар эквивалентидаги чет эл валютасини Ўзбекистондан олиб чиқиш учун Марказий банкдан рухсатнома олиш талаб қилинади.Аниқланишича, рухсатнома Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан чет элга чиқаётган ҳукумат делегациялари таркибида, доимий яшаш мақсадида, командировкага, ўқиш мақсадида, туризм, даволаниш, қариндошларни кўриш, спорт мусобақалари ва ҳ.к.лар учун чиқаётган шахсларга тақдим этилади.Бундай рухсатномани олиш учун жисмоний шахслар Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак: - белгиланган шакл бўйича мурожаатнома, унда исм-шариф, паспорт маълумотлари, давлат ва шаҳар номи, чет эл валютасининг шакли ва ҳажми, чет элга чиқиш мақсади ва муддатлари кўрсатилган бўлиши керак – илгариги низомда аниқ шакл белгилаб берилмаган эди; - паспорт нусхаси, унда қуйидаги маълумотлар акс этиши керак: серия, рақам ва берилган вақти; паспортни берган орган; Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи муҳр (агар талаб қилинса); чет эл давлатига кириш визаси (агар виза тартиби жорий қилинган бўлса); Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги муҳр; - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса) – илгариги Низомда бундай ҳужжат рўйхатдан ўрин олмаган эди; - нақд хорижий валютасининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; - ҳукумат делегацияси таркибида чиқаётган шахслар учун – Вазирлар Маҳкамаси фармойишидан нусха; - чет элга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. Мурожаатнома келиб тушганидан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилиб, унга жавоб берилади, яъни мурожаат этувчига рухсат берилади ёки, аксинча, мурожаат қайтариб юборилади. Эски Низомга мувофиқ, кўрсатилган муддатда мурожаатнома фақатгина кўриб чиқилиши талаб этилар эди. Банк томонидан рухсат берилиши учун асос бўлиб Низомда кўрсатилган мақсадларда чет элга чиқиш ва барча сўралган ҳужжатларни тақдим этиш хизмат қилади. Бу асослардан бирортаси бажарилмаган тақдирда, рухсатнома тақдим этилмайди.
Manba: kun.uz

Комментарии (1) | Добавить: 09.06.2015

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi
O'zbekistonda 1 martdan terminalsiz savdo qilish va pulli xizmat ko'rsatish taqiqlanadi
Ukrainada energetika tizimida yuzaga kelgan vaziyat tufayli favqulodda vaziyat tartibi joriy etildi
Qora nondan voz kechmaslik uchun 8 ta sabab
Las-Vegas fuqarosi xonanda Jastin Biber uni do‘pposlaganini ma’lum qildi
Plastik karta orqali to'lovlarda uning haqiqiy egasi kelishi talab etiladimi?
Facebook ish topishga yordam beradi
Putin: Rossiyada 2016 yili 16 teraktning oldi olindi
Prezident farmoni asosida «O'zavtoyo'l» faoliyati tugatildi