У нас есть только
оригинальные песни

Ўзбекистонликлар Ниццадаги теракт муносабати билан француз халқига ҳамдардлик билдиришмоқда

calendar 15.07.2016
1219

15 июль тонгдан Тошкент шаҳри аҳолиси Ниццадаги теракт қурбонлари хотираси учун Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдига гуллар келтиришмоқда.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва француз халқига ҳамдардлик билдирилган постлар қолдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни кечаси Ниццада юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида 84 нафар киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Улардан 18 нафари оғир аҳволда.

Яндекс.Метрика