У нас есть только
оригинальные песни

“Ўзбекнаво” 40 нафар хонандани қайта тарбияламоқчи

calendar 12.07.2016
2472

Аввалроқ, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан санъаткорлар учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида малака ошириш курслари ташкил этилгани ҳақидахабар берган эдик. Унда ёш хонандалар институтнинг малакали ўқитувчилари томонидан ташкил этилган дарсларда иштирок этиб, сертификатлар билан тақдирланганди.
 
Куни кеча Миллий матбуот марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов жорий йилнинг август ойида 40 нафар хонанда учун маънавият дарслари ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
 
“Бундан олдинги дарсларга ақл-ҳуши жойида санъаткорларни жалб қилганимиз яхши бўлди. Боиси кейинги дарсларни ташкил этиш борасида улардан анча фикрлар олдик.
 
Маънавият соатларини тўхтатиб қўйган эдик. Бугун бунга эҳтиёж ортиб бораётганини ҳис қилган ҳолда яна маънавият дарсларини давом эттирмоқчимиз. Чунки бугунги айрим хонандалар китоб, газета ўқимайди, ТВ кўрмайди. Дунёда кечаётган воқеалардан хабардор эмас. Бундай ижрочиларни эса ўқитиш керак”, дейди Муроджон Мажидов.
 
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бундан аввалги малака ошириш курсларида Фаррух Аҳмедов, Умар Шамсиев, Тоҳир Усмонов, Ботир Яминов, Ягона, Амира Алибекова, Руҳшона каби ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга, таъбир жоиз бўлса, ҳали панд емаган ва ишончни сўндирмаганларни қайта тарбиялаган эди. Балки навбат ўзбек тилини билмай ўзбекча куйлаётган, тарғибот тадбирларига очиқ-сочиқ либосларда бораётган, тўй-ҳашамларда жанжалкашлиги билан тилга тушганларни тарбиялашга етгандир. “Ўзбекнаво” бу борада кўзга кўринарли натижага эришади, деган умиддамиз.  

Яндекс.Метрика