У нас есть только
оригинальные песни

«Ўзбектелеком» АК Хитой компанияларидан 204 млн долларга асбоб-ускуналар сотиб олади

calendar 11.02.2016
1285

Хитойнинг Huawei Technologies ва ZTE Corporation компаниялари "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси билан 204,668 миллион долларлик битимлар тузади. Бу ҳақда "Газета.uz" хабарберган.

Миллий телекоммуникация оператори акциядорлари жорий ҳафтада Huawei компанияси билан 118,5 млн долларлик, ZTE билан эса 86,3 млн долларлик асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича келишув имзолашга розилик берган.

Битим доирасида «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун ускуналар сотиб олади.

"Ўзбектелеком" – Ўзбекистоннинг энг катта телекоммуникация оператори. Унинг тармоғлари бутун республика ҳудудини қамраб олган. Компания провайдерларга кўчмас ва уяли алоқа каналлари ва овозли алоқанинг барча турлари билан таъминлайди. Компания хизматлари UzTelecom, UzMobile, UzOnline ва Telecom TV савдо белгилари остида танилган.

2015 йилнинг апрель ойида Uzmobile Тошкент ва Тошкент вилоятида GSM тармоғини ишга туширди. Абонентларга GSM2G/3G/ HSPA+ и 4G LTE стандартларида хизмат кўрсатилади.

2016-2020 йилларда республиканинг мобил алоқа тармоғини ривожлантиришга 402,8 млн доллар маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Ушбу йўналишда ривожланиш республикада уяли алоқа фойдаланувчилари 67 фоиздан 90 фоизга етказилиши, 2020 йилда абонентлар сони 8 млн нафарга кўпайиб, 27 миллионни ташкил қилиши кутилмоқда.

Яндекс.Метрика