У нас есть только
оригинальные песни

«Ўзгидромет»: Ўзбекистонда февраль ойида январдаги каби иссиқ кунлар бўлмайди

calendar 10.02.2016
1738

Февраль ойида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати худди январда бўлгани каби иссиқ бўлиши кутилмаяпти. Бу ҳақда «Даракчи» «Ўзгидромет» ходими Ирина Зайцевага таяниб хабартарқатди.

«2015 йил Тошкент учун энг иссиқ йил сифатида қайд қилинмади. Бироқ бу борада энг рекорд кўрсаткич 2004 йилдан жуда кичик фарқ билан ортда қолди. 2015 йилда ўртача ҳарорат (15,8 С) 2004 йилга қараганда 0,1 даражага паст бўлди ва 2010 ҳамда 2013 йиллардаги кўрсаткични такрорлади», – дейди Зайцева.

Жорий йил қишда Сурхондарё вилояти ҳудудида ҳаво ҳарорати 20-21 даражагача кўтарилган. Бу ҳозирги вақт учун нормал бўлган иссиқликдан 8-10 даража юқори кўрсаткич.

«Ўзгидромет»га кўра, бундай ҳолатлар 4-5 йилда бир марта кузатилади.

«Айтганча, бу йилда энг юқори ҳарорат жанубий ҳудудларда 24-27 даражага иссиқни ташкил қилди», – дея алоҳида қайд этиб ўтди Зайцева.

Яндекс.Метрика