У нас есть только
оригинальные песни

Ўзини етарлича қадрламасликка олиб келувчи 5 одат

calendar 26.06.2016
2437

Ўзини етарлича қадрламаслик билан боғлиқ муаммолар кўпинча бошқа муаммоларни келтириб чиқаради: уятчанлик, ишончсизлик, жамоа билан келиша олмаслик.

Эътиборингизга ўзини етарлича қадрламасликдан далолат берувчи 5 одатни ҳавола қиламиз, улар ҳақида билиб олинг ва улардан халос бўлишга ҳаракат қилинг. 

 

1. Таққослаш одати

Ўзини бошқалар билан таққослаш ва уларга пастдан тепага қараш одати – қарамлик белгиси. Ўзини бошқалар орқали баҳолаш ҳақиқий ўзликни ҳеч қачон англамасликка олиб келиши мумкин. Агар сиз ўз ҳаётингиз бошқарувини қўлга олмасангиз, сизнинг ўрнингизга буни уддалайдиган кимсалар топилади. 

 

2. Рақобатлашиш одати

Кимдандир яхшироқ бўлишга интилиш ўзини бошқалардан ёмонроқ ҳис қилиш ва бунинг аксини исботлашдан келиб чиқади. Камситилган шахсият - ягона рағбатингиз бўлар экан, сиз қувлашмачоқ ўйнаб яшайверасиз. Зеро, доимо қайсидир жиҳати билан сиздан-да яхши инсонлар пайдо бўлаверади. 

 

3. Умид қилиш одати

Ўзингизга ишонишдан воз кечиб, сиз кимдандир умид қилиб ёки ниманидир кутиб яшайсиз. Ҳар доим бирор нимани кутасиз ва ҳаттоки унинг нималигини ўзингиз ҳам билмайсиз. 

 

4. Эътироф излаш одати

Ўз қадрини билмаган кишилар ташқаридан баҳо қидиришади. Баъзи инсонлар бировларнинг тан олишини истаб, ўзи хоҳлаган ишни эмас, балки эътироф этилишига сабаб бўладиган ишни бажаришади. Бироқ шахсият тўйиш нималигини билмайди. Бундай тор доирадан фақатгина ички руҳиятдан келиб чиқадиган ўзликни англаш орқали чиқиб кетиш мумкин. 

 

5. Манипуляция қилиш одати

Ўз кучига ишонмаган инсон ўз мақсадларига эришиш учун бошқалар кучидан фойдаланади. Улар хоҳласа-хоҳламаса, манипуляторга айланади. Бундай кишилар раҳм-шафқатга босим ўтказишади, виждонли бўлишга чорлашади ва айбдорлик ҳисси билан ўйнашишади.

Яндекс.Метрика