loading...

 

Ўзини музлатган британиялик ўсмир қиз 2216 йилда уйғотишларини васият қилди

Аввалроқ, британиялик 14 ёшли қизалоқ саратон касаллигига чалинганидан сўнг ўзини музлатишга қарор қилгани, бу учун отаси билан судлашгани ва судда ютиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Хорижий ОАВларда вазият тўлиқ акс этган хабарлар чоп этилди.
 
Лондон Олий судига британиялик 14 ёшли қизнинг ўлими ва васиятномаси билан боғлиқ ҳужжатлар келиб тушди. Ҳужжатларга кўра, JS исмини олган 14 ёшли қиз 2015 йилда саратон касаллигининг камёб турига чалинган. JS касалликнинг сўнгги 3 ойини интернет орқали ўлимидан сўнг танани музлатиш ҳақида маълумот тўплаш билан ўтказди. Натижада JS бир қарорга келиб, қуйидагича васиятнома қолдирди:
 
“Мен ер остида қолишни истамайман. Мен яшашни, узоқ яшашни истайман. Ўйлайманки, келажакда саратонга қарши дори яратилади ва мени уйғотишади. Мен шундай имкониятим бўлишини истайман. Бу менинг тилагим”.
 
Лондон Олий суди ота-оналар ўртасидаги ажрим ҳолатларига кўникиб қолган, лекин бу сафар вазият ўзгача. Шу вақтгача ота-оналар ўртасида ўз қизларининг ўлимидан сўнг унинг жасади кимга тегиши борасида судлашмаганди. 2008 йилда қизнинг ота-онаси ажрашган ва шу вақтдан буён отаси қизини бирор марта ҳам кўришга келмаган. Отаси расмий равишда қизининг жасадини музлатишга рухсат бериши керак эди, бироқ у ҳам ўсма туфайли ҳаёти хавф остида қолган ва жасадни музлатишни пулни бекорга сарфлаш, деб ҳисоблашини айтган.
 
Қизи эса отасини судга берган. Судья қизнинг ўлимидан 3 ҳафта аввал шифохонага борган ва қизнинг танасини музлатиш ҳақида қарор чиқарган. Қиз 2216 йилда қайта “тирилиш” умиди билан 17 октябрь куни “ҳаётдан кўз юмди”. Қизнинг “ўлими”дан сўнг, дарҳол танаси 70 даражада совутилиб, 40 кг муз солинган қутига жойланди ва Мичиганга юборилди. Мичиганда музлатилган жасадлар сақланувчи клиникалардан бири жойлашган. Бундай клиникалар яна Россия ва Аризонада ҳам бор.
 
1970 йилдан ҳисоблаганда, умумий ҳисобда 200 га яқин жасадлар музлатилган. Лекин JS биринчи ёш ўсмир бўлди. Ҳозирча бирорта бемор музлатиш ҳолатидан чиқиб, қайта ҳаётга қайтиш жараёнидан ўтмаган. Фан ҳозирча жасадни фақат музлатиш техникасини ўзлаштирган.
Дурдона Расулов

Комментарии (0) | Добавить: 19.11.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?