Xiaomi энг катта Mi Max смартфонларини тақдим этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi Max смартфонларининг энг каттасини расмий намойиш қилди.

Қурилманинг асосий хусусиятлари - бармоқ излари сканери, 16 Мп.ли камера, металл корпуси ва Qualcomm Snapdragon 650 процессори. Смартфоннинг баҳоси - 230 доллар. Қурилма 4850 мАч ҳажмли аккумуляторга эга.

Mi Max экранининг ўлчами 6,44 дюйм бўлиб, компания вакиллари тадқиқотларга кўра, бу энг оптимал экран ўлчами ҳисобланади. Янги смартфоннинг ўлчами iPhone 6s'дан 87 фоизга ҳамда   6s Plus'дан 37 фоизга кўп.

Смартфон уч хил рангда сотувга чиқади: кумушранг, тилларанг ва кулрангда.

 


Комментарии (0) | Добавить: 10.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]