У нас есть только
оригинальные песни

Xitoy donolari shunday deydi...

calendar 06.02.2015
4298

Хитой тамаддуни дунё маънавиятининг бешикларидан бири ҳисобланади. Унинг тарихи анчайин қадимга бориб тақалади. Масалан, тарихчиларнинг аниқлашларича Қадимга Хитой алифбоси 5 минг йил муқаддам пайдо бўлган. Бу ҳам унинг нечоғли қадим ўлка эканлигига далил бўла олади. Худди шундай унинг маданияти ҳам жуда қадим. Бу маданият таъсирида тарбия кўрган, илм ўрганган Хитой файласуфлари, донишмандларининг фикрлари тарихга абадий муҳрланган. Улар бундан юзлаб, минглаб йиллар муқаддам айтилган бўлсада, бугунги кунда ҳам ҳар биримизга ас қотади. Хитой донишмандлиги инсон ички дунёсидаги яширинган бахтни юзага олиб чиқишга ҳаракат қилади. Ва бу бахтни ақл билан тақсимлаш сирларини ўргатади. Минг йиллик таржрибага эга халқнинг донишмандлигига қулоқ солайлик, у нима дейди? 

Енгилишга бўлган мойиллик, айниқса, ғалабага яқин кучаяди.
Секинлашишдан эмас, тўхташдан қўрқ. 
Хаётнинг маъноси ёш бўла туриб, кечроқ вафот этишдадир. 
Агар сукунатни бузишга арзигулик гап айта олмасанг, яхшиси жим ўтир. 
Кучли инсон йўлда учрайдиган маълум бир тўсиқларни енгга олади, доно эса барчасини. 
Узоқ масофага юриш биринчи қадамдан бошланади. 
Кулгу келтирадиган кулба, зерикарли саройдан қимматлидир.
Аҳмоқнинг эришгани ҳам аҳмоқона бўлади. 
Агар сен қоқилиб йиқилсанг, бу йўлингдан адашдинг дегани эмас. 
Ҳаётга доим ёрқин тарафдан қара, агар ёруғликни кўра олмасанг, унда қораликни артиб ташла, токай ёруғлик порласин. 
Нимадир содир бўлса, айни вақтида содир бўлади. 
Камчиликларингни айтувчи ҳар доим ҳам душманинг эмас. Ютуқларингни эътироф этадиган ҳар доим ҳам дўстинг эмас.
Хотиржам қалб ила яша. Вақти келиб гулларнинг ўзи қийғос очилади. 
Билмаслигингдан эмас, ўрганмаётганингдан қўрқ. 
Мураббий эшикни очиб беради, қолганига ўзинг бор. 
Шамол қанчалик ғуввиллаб, эсмасин, тоғ унинг олдида савлат тўкиб тураверади. 
Камчиликсиз дўстнинг ўзи йўқ. Агар дўстингни камчилигини қидирадиган бўлсанг, ундан айриласан. 
Фикрларинг тиниқлашадиган жой, ўша сенинг уйингдир. 
Бахтсизлик қайси эшик очиқ турган бўлса, ўша ердан киради.
Ким қизаришни билса, унинг юраги тозадир.
Минг кун соя бўлгандан кўра, бир кунгина одам бўл. 
Тоғни жойидан қўзғатишни истасанг, майда тошларни бир четга суришдан бошла.
Хато қилдингизми, дарров кулиб қўйинг. 
Кўчат экиш учун энг яхши пайт йигирма йил олдин ўтиб кетган. Кейинги яхши пайт — ҳозир.
Ҳеч ким саёҳатдан олдингидек бўлиб қайтмайди. 
Яндекс.Метрика