У нас есть только
оригинальные песни

Xitoyda “shahar-o'rmon” qurilishi boshlandi

calendar 05.07.2017
1155

Хитойда ҳаво зарарланиши муаммоси жуда долзарб. Шу боис ҳукумат мамлакатда атроф-муҳитни яхшилаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Лючжоу округида боғ-уйлар қуриш орқали мазкур муаммони ечишга қарор қилишди. Италиянинг “Stefano Boeri Architetti” компанияси 30 минг аҳолига мўлжалланган “шаҳар-ўрмон” лойиҳасини ишлаб чиқди. Шаҳарда қуриладиган биноларнинг томлари ва балконларидаги 175 гектар майдонга 40 минг дарахт ва бошқа миллион хил ўсимликлар экилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, бир йил ичида “шаҳар-ўрмон” деярли 100 минг тонна карбонат ангидридни ва 57 тонна ҳавони ифлослантирувчи моддаларни ютиб, атроф-муҳит учун фойдали бўлган 900 тонна кислород ишлаб чиқаради.

 

Яндекс.Метрика