У нас есть только
оригинальные песни

Xonanda Ziyoda Qobilova farzand kutmoqda

calendar 08.01.2017
1671

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда хонанданинг дугонаси “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз маълум қилди.
 
Гап шундаки, бугун, 7 январь куни Зиёда Қобилова таваллуд кунини нишонламоқда. Хонанда 28 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан “Наврўз” радиоси орқали дугонасини табриклаган Мадина Мумтоз Зиёдага узоқ умр ва ижодий баркамоллик тилаш баробарида, фарзандининг соғлом дунёга келишини ҳам тилади.
 
Маълумот учун, Зиёда Қобилова 1989 йилда таваллуд топган. 2012 йилнинг ноябрь ойида турмушга чиққан хонанданинг Камрон исмли ўғли бор.

Яндекс.Метрика