У нас есть только
оригинальные песни

Xonandalarga 1 kunlik konsert berish qanchaga tushadi?

calendar 20.03.2012
4797


Фалон сўмга, ёки бўлмаса арзимаган пулга чипта сотиб олиб, концертга тушар экансиз, хамиша хам асосий нархлар сирини билмайсиз.

Келинг, хонандаларга "Истиқлол" санъат саройидаги 1 кунлик концерт дастури қанчага тушишини кўриб чиқамиз.


-"Истиқлол" санъат саройини 1 кунлик арендаси 7 миллион сўм

-1 комплект чипта учун 350.000 сўм  

-Оламон хавфсизлигини ва тартибни амалга ошириш учун миршабларга  2 ярим миллион сўм

-Аппаратура ва овоз учун 4 миллион сўм

-Афишаларни тайёрлаш 1 миллион сўм.  

-Столблардаги темир афишалар: хар бир темир афиша арендаси кунига 216 сўм, умумий 1 ойга Тошкент бўйлаб 2 миллион сўм атрофида бўлади. 

-3Х6 Биллбордни бир донаси(!)ни арендаси 350.000сўмдан 800.000 сўмгача (жойига қараб, марказлар қимматроқ)

-Тв ва радиога реклама ролигини тайёрлаш 450.000 мингдан хар бирига-  900.000 сўм (ўрта хисобда)

-Твда реклама 1 канални ўзида чегирмасиз 30 миллион сўм.

-Радио реклама 1 канални ўзига чегирмасиз 30.миллион сўм.

-Чироқ, тутун учун 3 миллион сўм


-Ўзбекнаводан бир кунлик(хар бир кунига) концерт учун гувохнома нархи 314.600 сўм 

-Декорация 10 миллион сўм атрофида, бу ўртача хисоб, декорация фантазиянгиз ва унинг чиқимига боғлиқ.

-Чипталар штамповкаси учун, фоизда, ўртача 100.000 сўмча.

-Биллборд ва афишалар дизайни 450.000 сўм атрофида

-Чипталар учун маъсул (бу чипталарни "ўтказиш"ни амаллайдиган ходим, лекин уни хамма хам ёллайвермайди) 
сотган (ўтказган)  чипталарнинг 5%и

-Махсус ёлланган қўриқчилар. (асосан сахна олдида бўлишади) - хар бирига соатига 5000 сўмдан, дейлик 4 соатга 20тасига 400.000 сўм

-Раққосалар (бу хам бир гурух раққосаларга,  ўрта хисобда) хар бир раққосага 50.000сўмдан, дейлик станданрт 10та бу 500.000 сўм  + хореографига 150.000 сўм 

-Режиссерлар  500.000 сўмдан 5 миллион сўмгача.

Бу оддий стандарт нархлар. Ана энди шу оддий ўрта хисобимиз қанчага айланганини хисобласак, деярли 94 миллион сўм бўлмоқда! Бу хали концертда ишлатилиши мумкин бўлган учишлар, фишкалар билан боғлиқ трюклар, хонанданинг либослари, имиджмейкерию стилистларига ва хоказоларга чиқимларни хисобламаганда, бир кунлик стандарт нарх деярли шу.
Унинг ичида концертга тайёрланиб, куйланган қўшиқлар учун хам кетган чиқим, клипларни хам хисобга олсак ўрта хисобда(!) 100 миллион сўм атрофида.

Хўш, бир кунлик концерт берган хонандамиз миллионларини қоплайдими?
Хеч қачон!))
Бу жудаяяяям қийин масала аслида. Хисобланг, "Истиқлол" санъат саройи 4800 кишилик жойлар хар қаторига қараб, чипталар турли нархда тўғрими? 
Умумий ўртароқ нарх 10.000 сўмдан десак хам, атиги  48 миллион бўляпти. Деярли стандарт ўртачани тенг ярмидек.

Оддий хақиқат: Пойтахтда концерт бериш, хонандаларнинг рекламаслари орасидаги энг юқори промо тури! Бу эса кимга талаб, кимнинг орзуси, ёки (бугунги кунда кўпроқ) хархашасига боғлиқ(дек).

Лекин бошқа тарафи хам бор: Икки кундан ошиқ бериладиган концертлар чиқимларни қоплаши мумкин. 

Ха, яна бир асосий нарса! Хар бир концерт берган артистнинг мавсум тўй хизматлари учун, бирров ва навбатчи нархлари ошади. Бу нафақат концертга кетган чиқимга боғлиқ, балки унинг концерт берди- деган нуфузи (пресстиж) билан хам боғлиқ.
Қизиғи, талаб хам кучаяди-да)).

Мана масаланинг бошқа тарафини хам фош қилдик. Бу борада ким концерт бераётгани ва кимга бунда ачиниш ёки қойил қолиш эса  ўзингизга боғлиқ.

Sayyod

Яндекс.Метрика