У нас есть только
оригинальные песни

Yana 2 nafar xonandaning videokliplari taqiqqa uchradi

calendar 31.07.2018
1701

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг бугунги йиғилишида яна 2 нафар хонанданинг қўшиқлари рад этилди.
 
Хонанда Баҳром Каримов ижро этган “Келин қидириб” қўшиғининг ғояси яхши унда ўзбек қизларининг ибо-ҳаё, ор-номуси каби мақсад ва ғоя илгари сурилган. Лекин видеоклип ҳаваскорлик даражасида ишлангани ҳамда қўшиқ билан видеоклип ўртасида боғлиқлик йўқлиги учун рад этилди.
 
Хонанда Улуғбек Холиқов ижро этган “Гавана” қўшиқ матни шеърият талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, “олди-қочди” гаплардан иборатлиги, унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда миллий менталитетимизга зид ҳаракатлар, маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатувчи  ҳолатлар тасвири мавжудлиги боис бир овоздан эфирга узатиш рад этилди.
 
“Кенгаш аъзолари хонанданинг келгусидаги ижодий ишларига яқиндан ёрдам беришлари, шеър танлашда ва клип суратга олишида ўз кўмакларини аямасликларини билдирдилар. Бадиий Кенгашнинг ҳар йиғилишида хонандаларга ижодий ишни яратиш давомида профессионализмга эътибор қаратишлари, шеърият талабларига  жавоб берадиган бадиий жиҳатдан теран, мазмунан пухта шеърлар танлаш кераклиги тушунтирилмоқда, тавсиялар берилмоқда ва бу борада хонандаларга кўмаклашилмоқда”, дейилади “Ўзбекконцерт” маълумотида.

Яндекс.Метрика