У нас есть только
оригинальные песни

"Yana bir bor" endi videoklipi bilan

calendar 07.09.2014
3244

«Яна бир бор» видеоклипи ҳақида

 

Шу йилнинг 4 ва 5 сентябр кунлари Жасур Ғоиповнинг "Яна бир бор" деб номланган қўшигига янги видеоклипнинг суратга олиш жараёнлари бўлиб ўтди. Доимгидек, суратга олиш майдонида 40 дан зиёд иштирокчиларни кузатиш хам қийин эмас. Клип бугунги кун ёшлари хаёти, унда учраши мумкин бўлган ҳолатларни ўз ичига мужассам қилган, демак клип сюжет тарзида суратга туширилди. Яна бир нарсани айтиш керакки, Жасур Ғоипов жамоаси томонидан ушбу видеоклипда суратга тушиш ниятида бўлган ёшлар орасида кастинг эълон килинган эди ва "Яна бир бор" видеоклипида сиз шу кастингдан муваффакиятли ўтган бир неча янги, балки насиб этса, бўлажак буюк актёр ва актрисаларни кузатишингиз хам мумкин бўлади. Албатта, уларга иккиламчи эпизодик роллар насиб қилган бўлсада, ролларни катта-кичиги бўлмайди деганларидек, хаммага омад тилаб коламиз.

"Яна бир бор" клипи хакида маълумотлар:

Оператор: Ёдгор Носиров

Монтаж ва постпродакшн: Баходир Қасимов

Сценарий ва режиссёр: Жамшид Хожиниёзов

Бош ролларда: Мухаммадали Йулдошев, Отабек Махкамов ва бошқалар.



Яндекс.Метрика