Yangi o'zbek seriali "Mehmonxona" tez kunda tv ekranda


"Ёшлар” телерадиоканали буюртмасига биноан "Ўзбектелефильм” Давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинаётган йигирма қисмдан иборат бўлган "Меҳмонхона” ("Hotel'') деб номланган телесериал ҳақида сайтимиз орқали хабар берган эдик. Мазкур фильм бугунги кунда тайёр бўлди ва халқимизга телеэкранлар орқали намойиш этилиш арафасида. Мазкур сериалнинг режиссёри Акром Исаков фильм намойишидан олдин сайтимиз орқали батафсил маълумотларни тақдим этди.

"Меҳмонхона” телесериалини ғоя муаллифи ўзимман. Сценарийни Барно Абдурашидова, Носир Боймирзаев биргаликда ёзганмиз. Биз бу сценарийни ёзишдан олдин, қайсидир актёр ёки актрисани яратилаётган образда кўриб, ҳар томонлама мукаммал ва пухта ўйладик. Кўриб турганингиздек телесериалимизда машҳур ва профессионал актёрлар жамоасини жалб қилдик. Кўпчилик таниқли актёрлар фильмимда ўйнаса кўппчиликни қизиқтиради деб ўйлайди. Бироқ биз бу қикрдан умуман йироқмиз. Чунки бир қатор янги чеҳраларни ҳам кастинг орқали саралаб олдик. Кастингни ҳам кенг ижодий гуруҳ билан бирга бош муҳаррир тажрибали мутахассис Дилбар Зиёдова бошчилигида бўлиб ўтди. Суратга олиш ишлари бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида якунланди.

Бугунги кунда экранларимизда телесериалларда турмуш ташвишлари билан боғлиқ маиший муаммолар асосий мавзу этиб танланиши табиий ҳол бўлиб қолган. Айрим телесериаллар режиссура тарафлама саёз, сценарийси жуда оддий. Халқимиз кўпроқ оддийликни маъқул кўради, лекин ривожланиб бораётган замоннинг ўзига хос томонларини ҳам кўрсатиб бериш керак, деган мақсадни олдимизга қўйиб, мустақиллигимиздан сўнг эришган ютуқларимизни кўрсатишга қарор қилдик. "Меҳмонхона” деганда ўзимизнинг миллийлигимизни, туризм соҳаси ривожланганлигини акс эттирдик. Режиссура ва операторлар ечимига кўпроқ аҳамият бердик. Мураккаб кадрларга бой бўлган сериалимизда постоновкачи оператор вазифасини Баҳром Бердиев, Мирзокир Мирсоатов бажаришди.

"Меҳмонхона” фильми учун алоҳида саундтрек яратилди. Сўзларини сериал маъносидан келиб чиққан ҳолда Ориф Тўхташ қаламига мансуб тарона яратилди ва "TARONA RECORDS” компанияси билан ҳамкорликда ёзилди. Мазкур саундтрек эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шаҳзода томонидан ижро этилди. Иккинчи қўшиқни эса истеъдодли хонанда Акбар куйлади. Икки тарона ҳам ўзга йўналишда. Ушбу тароналар телесериал намойишидан олдин премьера қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, Тоҳир Содиқовнинг ҳам "Адашдим” деб номланган композициялари айнан шу телесериал ичида премьера этилади” – дея сўзларини якунлар экан Акром Исаков барча ижодий жамоага, алоҳида Тохир Содиковга, "TARONA RECORDS” га ўз ёрдамини аямагани учун миннатдорчиликларини изҳор этди.

Айни дамда сиз сентябь ойининг ўрталарида намойиш этилиши режалаштирилган ушбу телесериал трейлерини ва суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни томоша қилиш имконига эгасиз.


Комментарии (3) | Добавить: 26.08.2015
2. _Yagona_ (27.08.2015 07:59)
Kutamiz, qiziq wekilli
1. --disser--N_1 (26.08.2015 20:08)
Axa tez kunda
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda
“Tun” tadbirlari davomida 40dan ziyod qimorxona aniqlandi