Yangi telekanal MTV (Milliy TV)

Бизга маълум хабарларга кўра  «POMIDOR ENTERTAINMENT»  компанияси тарафидан янги мусиқий телеканал очилмоқда. Хозирда бу учун барча техника мавжуд ва фақат расмий рухсатнома олиш ишлари жараёнида. 

Телеканалнинг ишчи номи эса хозирча МТВ (МИЛЛИЙ ТВ) 
 Бироз аввал хабар берганимиздек, «POMIDOR ENTERTAINMENT» "Автотест"  инновацион автомактаб қошида очилган ва унга хонандалар Камилла ва Улуғбек Холиқов ("Зўр-зўр стар" ғолиби) қарашли.

Янги телеканалга хозирда артистлардан клипларни тест эфири учун йиғишаётганини айрим хонандаларнинг  продюсер ва маъмурлар хам тасдиқлашди. Телеканал  бадиий жамоасига айни дамда  клипмейкер Жасур Шаметов рахбарлик қилаётган экан.

Шунингдек, хабарларга кўра Камилла тахаллуси остида ижод қилаётган Алена яқиндагина ушбу "Автотест" ва  «POMIDOR ENTERTAINMENT» рахбарига турмушга чиққан. Санъат оламида нафақат бизда балки дунё миқёсида хам кўп учрайдиган қулай холат. 

МТВга келсак ВА НИХОЯТ! Нахотки артистлар ва клипмейкерлар бағрига шамол тегса-дейишмоқда санъат олами вакиллари. Ёдингизда бўлса мусиқий телеканал сифатида   сифат  ва хам айнан мусиқий телеканал тарзида ТВМ фаолият кўрсатиб ундай даражада афсуски кутилган Му5 телеканали бўлмади. 

НАВО телеканали эса худди артистларга тўй репертуарини ёзиб берадиган студиялар каби, на формат ва на сифат. "Черновик" канал сифатида халиям тест режимида ишлаётгандек. 

Помидорчиларни бугунги кундаги натижаларига қараб эса МТВ хар тарафлама намунавий сифатли ва дидли телеканал бўлишига ишонаман!

Камилла ва унинг турмуш ўртоғига аввало оилавий бахт, ижодий ишларга эса ривож тилаб янги мусиқий канални кутамиз!


Комментарии (0) | Добавить: 25.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]