У нас есть только
оригинальные песни

Yo'lbars bilan kurashmaymiz, faqat yotamiz!

calendar 14.06.2010
2353

Кутилган клиплардан бири тайёр бўлди хам. Қизиғи кутилган ва айюханнос солинган йўлбарс билан олишув сахнасидан ишора хам йўқ. Фақат ётиш.
Ғалати.

Алламбало илондек тўлғониш харакатлари ёки йога рақси демаса бошқа нарсани кўрмадим.
Ха айтганча, реклама қилинган қўлдаги тошлар хар галгидек дид тушунчасидан бир неча километр нарида.

Бир эски эртак фильми бор эди. "Арсланнинг саргузаштлари» деган.
"Отдай чччетки, отдай чеетки” деб Дилором Қамбарова актрисамиз илон образида тўлғонарди. Эркак актеримиз Мелис Абзалов Чаённи ижро қилган. Иккисининг образини битта шу клипда кўрсам-а?)))))))))

Билмасам, шу клипдан кўзимга фақат илон ва чаён кўринди. Либос хам йўлбарс эмас, илонникига ўхшаш.

Мирзо театри сўнгги концертида, жаноб Холмедов Зиёдани "Эй мухаббат” клипини хазил қилиб, ётиб куйлаб юборди дегандилар.
Кураш тушиб куйлайман деганлар хам ётишга ўтиб кетишмоқдами нима бало

Яндекс.Метрика