Yosh ishbilarmonlarga 30 maslahat



"Амакингиз"нинг қўлида ишлаш жонингизга тегдими? Ўзингизнинг хусусий бизнесингиз ва молиявий мустаққилигингизни истайсиз, бироқ ҳеч ҳам фикрларингизни жамлаб ололмаяпсиз, тўғрими? Марҳамат, замонамизнинг энг муваффақиятли ишбилармонларидан бири, хитойлик миллиардер Жек Ма ўзининг ўттиз қимматли маслаҳатини эътиборингизга ҳавола этади.

Эҳтимол, бир қарашда маслаҳатлар сизга жуда жўн ва оддий кўринар, бироқ Жек Ма нима деяётганини биладиганлар тоифасидан. Атиги 15 йил муқаддам у оддий ва камтаргина хитойлик ўқитувчи эди, айни дамда Ма «Alibaba Group» номли йирик интернет-гигантнинг эгаси ҳисобланади, унинг бойлиги 24 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.

2013 йилда «The Financial Times» журнали Жекни (асл исми — Ма Юн) "йил одами" деб эълон қилди, уни тез-тез хитойча ишбилармонлик руҳияти намунаси сифатида мисол келтиришади. Демак, сўз — Ма жанобларига.

1. Ҳар ерда имкон қидиринг

Янги имкониятлар қидира туриб, фақат кўзингиз тушган жойлар билангина чекланманг — ўзингизнинг профессионал ва молиявий фаолиятингизнинг барча жабҳаларини қамраб олишга ҳаракат қилинг. Умумий манзарани ҳосил қилиб олгач, бу жабҳаларнинг ҳар бир бурчагини тинтувдан ўтказишга эринманг — потенциал имконият ҳар қандай жойда биқиниб ётган бўлиши мумкин.

2. Ҳар қандай вариантни кўриб чиқинг

Сиз учун ўта аҳамиятсиз ёки арзимайдиган имкониятлар бўлмаслиги керак — ҳар бир имкониятдан фойдаланиш керак. Фаолият кўрсатиш учун имкон пайдо бўлиши ҳамон уни муваффақиятли амалга ошириш пайидан бўлинг. Ёдда тутинг: катта мақсадлар сари одимлар майда қадамлардан иборат бўлади. 

3. Онгли равишда ишланг

Ўзингизнинг ҳозирги аҳволингиз ва нимага интилаётганингизни тўлиқ англашингиз лозим. Ўзингизга ўзингиз савол беринг: ниманинг устида кўпроқ ишлаш керак? Нега олдингизга қўйилган мақсадга етишмоқчисиз? Ўйлаганингизни амалга ошириш учун нималар қилиш керак?

4. Ҳаракатингизни пайсалга солманг

Муваффақиятга эришиш учун гоҳида пойгада ғолиб чиқишга тўғри келади. Бу дегани — доим юракни қўлтиқлаб югуриш кераклигини билдирмайди, асло! Баъзан вақтдан ютиш учун ҳаракатланишингиз учун йўналишни тўғри олсангиз бас. Стратегиянгиз мослашувчан бўлмоғи керак — бу ҳолатда муваффақиятсизликларни ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатларингизни тузатиб-таҳрирлаб борасиз. 


5. Вазиятларга боғланиб қолманг

Қандай оилада туғилганингиз, қаерда ўсганингиз, қандай таълим олганингиз ва тажрибангиздан қатъи назар ҳар қанақа ҳолат ва вазиятларга қарамасдан, сиз ўзингиз танлаган соҳада муваффақият қозонишга қодирсиз. Энг муҳими — қаерда ва қандай бошлаганингиз эмас, сизнинг барқарорлигингиз, чидамингиз ва ғолиблик руҳиятингиз.

6. Ўз нафсоният(амбиция)ингизни керакли изга йўналтиринг

Фаолиятингиз нафсониятингизнинг йўлбошчиси бўлиши керак. Бор диққатингизни ўз мақсадингизга жамланг, йўлдан оғишмасдан мақсад сари одимланг.

7. Журъатли бўлинг

Жек Ма «Alibaba Group» интернет-холдинги устида иш бошлаганида, потенциал сармоядорлар лойиҳанинг зиён келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришган. Ишбилармон ишни давом эттиришга ботина олди ва адашмади — компания ҳозир жаҳондаги энг муваффақиятли компания ҳисобланади ва унинг капитализацияси 230 миллиард АҚШ долларига тенг.

8. Ёшлигингиз — катта имкониятингиз

«Агар сиз 35 ёшга кирган бўлсангиз ва ҳанузгача бойиб кетмаган бўлсангиз, демак сиз ўз ёшлигингизни ҳавога совургансиз", — дейди Ма. Олдингизга қуйилган мақсадларга эришишда ёшликнинг куч-ғайрати ва шижоатидан фойдаланинг.

9. Умумий мақсад остида бирлашган жамоа тузинг

Манинг фикрича, жамоангизни бирлаштириб турган нарса фақат ўзингиз бўлсангиз, ҳеч қачон муваффақиятга эришиб бўлмайди. Сизга ягона мақсад, ғоя ва мақсад йўлида бирлашган ҳамфикрлар керак. Агар ҳар бир ходим сиз учун эмас, умумий мақсад йўлида ишласа, сиз ҳамкасбларингизнинг потенциалидан максимум фойдаланишингиз мумкин.


10. Ўзингизга ўринбосар тайёрланг

Ўз жамоангизнинг сизга боғлиқлигини камайтиринг — ўзингизда мавжуд кўникмаларни қўл остингиздагиларга юқтиринг, ўзингиз билган нарсаларни уларга ўргатинг. Вақт ўтган сайин сиз мажбуриятларингизнинг катта қисмини жамоа зиммасига юклашингиз, кейинроқ бошқарувни тўлиқ уларга топшириб, ўзингиз бошқа лойиҳалар устида ишлашингиз мумкин.

11. Профессионал кўникмалари сизникидан баланд бўлганлар билан ишланг

Агар сиз мутахассисларга доим маслаҳат бериб туришга мажбур бўлсангиз, демак сиз ўзингизга керакли кишиларни ёлламагансиз. Ходим ўз соҳасини сиздан кўра анча яхши билмоғи керак. Сизнинг вазифангиз — ҳақиқатан ҳам яхши мутахассисларни ёллаб, уларга ишлаш учун имконият яратиб, уларга халақит бермаслик. 

12. Иродали, жасур ва узоқни кўра билувчи раҳбар бўлинг

Барқарорлик, дадиллик ва вазиятни бир неча қадам олдиндан баҳолай олиш қобилияти — яхши раҳбарни ўртамиёна раҳбардан ажратиб турувчи сифатдир. Етакчи раҳбар бошқалар нуқул таваккалчилик ва муаммолар кўрадиган жойда ҳам имкониятлар кўра олиши керак. Жамоа таслим бўлиб, чекинишга тайёр бўлганида, раҳбар иродасини намойиш этиб, вазиятни ҳал қилиш учун калаванинг учини топиб, бошқаларни ҳам мақсад сари ҳаракатланишда давом этишга чақириши лозим — фақат мана шу йўл билан чиндан ҳам мисли кўрилмаган натижалага эришиш мумкин.

13. Қатъийлик — муваффақият калити

Мақсад сари одимлаётган жамоангиз олдида кўплаб тўсиқлар пайдо бўлади. Гоҳида бундай тўсиқлар энди ҳаракатланаётган пайтда содир бўлади. Ана ўшанда кўнгилни чўктирмаслик жуда муҳим. Ишнинг мақсади сиз ва ходимларингиз учун маёқ бўлиб хизмат қилиши керак — унинг ёрдамида ҳар қандай бўронларни ёриб ўтасиз ва мақсадингизга етишасиз.

14. Муносабатингиз қобилиятингиздан муҳимроқ

Хоҳ мураккаб, хоҳ қулай вақт бўлсин — раҳбар доим хотиржам, дадил ва собитқадам бўлиб қолиши керак. Тоғнинг этагида туриб, чўққини кўрмаган киши ваҳимага тушиб, ортга қайтиши осон. Бироқ сиз ўша чўққига ўзингиз истаган баландликдан нигоҳ ташлашингиз мумкин, мақсадга етишиш сизнинг нуқтаи назарингизга боғлиқ. 

15. Ақли расолик билан қарорлар қабул қилинг

Муваффақиятли раҳбар ҳар доим ҳам ўз ходимларидан ақллироқ даҳо бўлавермайди. Етакчи раҳбар яхши профессионаллардан иборат жамоа тузиши муҳим, токи бирор-бир қарор юзасидан уларга маслаҳат сўраб мурожаат қилиш уят бўлмасин. Малакали ходимлар ҳар бир қадамнинг оқибатларини санаб бериши ва энг унумли стратегияни танлашда кўмаклашиши мумкин. Албатта, апил-тапил улкан "наполеонча" режани ишлаб чиқиб, куйиб қолгандан кўра, ҳар бир ньюансларни синчиклаб ўрганиб чиққан яхши.

16. Бизнес ва сиёсатни аралаштирманг

Сармоя — порох тўлдирилган бочка бўлса, сиёсат — ёнаётган гугурт донасидир. Агар уларни бирлаштирмоқчи бўлсангиз, оқибатини тасаввур қилиш қийин эмас. Ўз бизнесингизни равожлантирар экансиз, сиёсатга аралашманг! Агар сизда сиёсий нафсоният ғолиб кела бошласа — бизнесни унутинг.

17. Қийинчиликлар бартараф этилгачгина барқарорлик пайдо бўлади

Барқарорликнинг "интеллектуал" тушунчаси ва унга нисбатан тайёр туриш ҳеч нарсани билдирмайди — уни фақат тўсиқларни енгиб ўтибгина ривожланиш мумкин. Фақатгина ўзини синаган, чиниқтирган раҳбаргина барқарор ва касби комил саналиши мумкин.

18. Сиз бошқаларга нисбатан қунт билан ва астойдил ишлашингиз керак

Муваффақият формуласи жуда осон — меҳнат қилинг, диққатли бўлинг ва мақсадингизни назардан қочирманг. Нимаики ишга қўл урган бўлманг, бу принциплар айнан шу кетма-кетликда ишлайди.

19. Рақобатда ҳалол қоидаларга амал қилинг

Агар сиз рақобатчиларингизга нисбатан душмандек муносабатда бўлсангиз, тез орада сизни ҳам душман деб эълон қилишлари ва қуршаб олишларига тайёр туринг. Очиқ ва ҳалол рақобат қилишни ўрганинг.


20. Рақобатчиларингизни ҳурмат қилинг

Сиз билан рақобатлашаётган корхоналарга ўз бизнесингизни қандай ҳурмат қилсангиз, ана шундай ҳурмат билан қаранг. Ҳалол курашда ҳамманинг имконияти бир хил. Сизнинг рақобатчиларингиз ҳам инсон, улар ҳам хато қилишлари мумкин, лекин уларга етарли баҳо бера олмасликдан йироқ бўлинг — назарингизга илмаганларингиз сиздан ўзиб кетиши мумкин.

21. Рақобатчилар билан ўзингизни тенгма-тенг тутинг

Рақобатчиларингиз ҳам худди сиз каби нимадандир ишни бошлашган, шу сабабли сиз ёш, бироқ истиқболли жамоа билан ишлаётган бўлсангиз, йирик рақобатчилар билан муносабатларда ўз обрўингизни сақланг. Сизларнинг ҳар бирингиз — бозорнинг тенг ҳуқуқли иштирокчиси.

22. Ғолиблар йиғлашмайди

Албатта, ҳаммада ҳам ғазаблантирадиган ва умидсизлантирадиган муваффақиятсизликлар учраб туради, бироқ доимий шикоятлар ва умидсизликка тушиш — мағлубиятнинг равшан белгиси. Ҳеч қандай иш қийинчилик ва муаммоларсиз битмайди, шу сабабли ҳаммасини аччиқ қисматга ағдариш ўрнига, куч-ғайратингизни масалаларни ечишга сарфланг ва муваффақият қозонинг.

23. Мижозлар — биринчи навбатда

Ҳар қандай раҳбарда бўлгани каби сизнинг куч-ғайратингиз ва вақтингиз чегараланган, шу сабабли устувор жиҳатларни ўзингиз учун белгилаб олинг. Сиз учун мижозлар доимо биринчи навбатда бўлиши керак, иккинчи навбатда — ҳамкасбларингиз. Ниҳоят, биринчи ва иккинчиларнинг манфаатлари ҳисобга олингач, акционерларга вақт ажратинг. Кўпчилик ишбилармонлар биринчи навбатда акционерларнинг манфаатларини ўйлаб ҳаракат қилишади, бироқ, амалда ресурсларни бу тарзда бўлиб амалга оширилган бизнес самарасиз эканлиги исботини топган.

24. Пулни зинҳор бош мақсад қилиб белгиламанг

Сиз ўўз ишингизни фақат кўпроқ пул топиш учун эмас, ўзингизнинг ақлий ва руҳий эҳтиёжларингизни қондириш, ҳаёт тарзингизни ўзгартиришни истаганингиз учун ҳам бошламоқдасиз. Мақсад сари интилар экансиз, даромад эмас, аввало ўз нафсониятингизга таянишга ҳаракат қилинг. Очкўзлик тўғри йўлдан оғишишингизга сабаб бўлади, унинг макрларига учманг. 


25. Ўзингизга ёққан кишилар билан ишланг

Ходимларни ёллашда фақат унинг малакасига эътибор қаратиш билан чекланманг. Мутахассиснинг профессионал эканлиги ва аъло тавсифномаси унинг ҳали сиз билан ишлаб кетиши мумкинлигини билдирмайди. Айтайлик, ажойиб, малакали ўринбосарни ишга олиб, бироз вақт ўтгач, унга ишона олмаётганингизни, шу сабабли самарали меҳнат муносабатларини ўрнатишингизда халал бераётганини сезиб қолишингиз мумкин. Сиз учун бирга ишлаш қулай бўлган ва ўзингиз истаган мутахассислар тарбиялай оладиган кишиларни ишга қабул қилинг. 

26. «Текин» — жуда қиммат сўз

Ўз хизмат ва маҳсулотларингизни текин тарқатиш билан боғлиқ реклама акцияларига муккасидан кетманг, рақобатчилар билан маълумотларни эҳтиёт бўлиб ўртоқлашинг. Ниманидир текин берар экансиз, сиз ўз компаниянгизни фойдадан маҳрум этасиз, ўз ғояларингизни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун кетган пулларни ҳавога совурасиз, ва эҳтимолки, рақибларингизга ўз интеллектуал мулкингизни совға қилиб юборасиз. Бундай ҳотамтойлик асло арзонга тушмайди.

27. Ўз бошингиз билан ўйланг...

Сизга нималар дейишаётгани муҳим эмас — миянгизда нималар туғилгани муҳим. Фақат ўз нуқтаи назарингиздан келиб чиқиб мушоҳада қилинг, хулосалар чиқаринг ва қарор қабул қилинг.

28. …ва қалбингизга қулоқ тутинг

Ўз интуициянгизга ишонинг — айтайлик, ходимларни ёллаш ва стратегик мақсадларни белшилашда ички сезгингизга таяниб қарор қабул қилар экансиз, ўз зийраклигингизга қойил қоладиган пайтларингиз ҳам бўлади. 

29. Иш — ўз йўлига, ҳаётдан баҳра олишни унутманг

Ёдда тутинг — сизнинг ҳаётингиз фақат "Иш, иш ва яна иш, сўнг кутилмаганда юрук хуружидан иш жойида вафот этиш"дан иборат эмас. Руҳ ва тан саломатлиги учун дам олишга фурсат ажратинг: яқинларингиз билан бирга бўлинг, севимли ҳоббингиз билан шуғулланинг, саёҳат қилинг. Бутун умрингизни иш учун сарфлаб, кейинчалик пушаймон бўласиз, лекин кеч бўлади.

30. Амбициядан воз кечишдан ёмони йўқ

Тугалланмаган ишни ташлаб қўяр экансиз — сиз нафақат ўз мағлубиятингизни тан оласиз, шунингдек ўз ўзингиздан воз кечган бўласиз. Модимики, ўз орзуингиз томон не бўлса-да одимлашни ўрганмас экансиз, сиз ҳеч қачон нималарга қодир эканлигингизни била олмай ўтасиз. Агар зарурият туғилса ўз стратегиянгизни ўзгартиринг, мақсадларингизни таҳрирланг, бироқ ҳеч қачон таслим бўлманг!



Комментарии (2) | Добавить: 08.02.2015
2. feruz9094 (11.02.2015 20:55)
vay kitaye wundo digin
1. Akfa9595 (08.02.2015 10:18)
Xa buni amalga oshirgan odam zur ishbilarmon buladi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Odil Ahmedov Osiyo chempionlari ligasi finalida o'ynamaydi
Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi