У нас есть только
оригинальные песни

Yoshingizni «sotib» qo'yuvchi 7 omil

calendar 30.05.2017
2120

1. Тишлар 

Садафдек оппоқ ва текис тишлар доим ёшлик ва гўзаллик белгиси саналган. Шунинг учун уларнинг парваришига алоҳида эътибор қаратинг. Визажистлар тишлари сарғайган аёлларга ёрқин рангдаги лаб бўёқларидан фойдаланмасликни тавсия қилишмоқда.

2. Бақбақа

Иккинчи бақбақа кўринишингизга камида 10 ёш қўшаши аниқ. У ҳали ҳеч кимга кўрк берган эмас. Ортиқча бақбақадан халос бўлиш учун ҳафтада икки-уч марта нам сочиқ билан уни оҳиста уриб машқ бажаринг.

3. Бўйин

Бу аъзо ҳам энг «сотқин» аъзолардан саналади. Чиройли бўйин соҳибаси бўлиш учун ёшликдан бўйин мушакларини чиниқтириб бориш лозим. Бунинг учун эса ўтириб-турганингизда бўйнингиз полга ёки столга параллел туришига эътибор қаратинг. Қорин билан ётиш одатингизни ташланг.

4. Қўллар

Вақт ўтиши билан қўл териси эластиклигини йўқотиб, ажин туша бошлайди. Бунинг олдини олиш учун эса денгиз тузидан скраб тайёрлаб ҳафтасига икки марта қўлларингизни шу скрабдан суртинг. Шунингдек, таркибида А дармондориси ва гликоль кислотаси мавжуд бўлган кремлардан мунтазам фойдаланинг.

5. Қовоқлар

Салқиган қовоқлар ҳам қарилик аломатларидан саналади. Вақтида кўрилган чоралари муаммонинг олдини олади. Парваришнинг энг осон усули эса кўк чойли муз бўлакчалари саналади.

6. Оқарган сочлар

Аёлларда бу камчиликни яшириш имкони бор. Бироқ кўпчилик эринчоқлиги туфайли сочини бўямайди. Тўғри, сочларингизга оралаган ҳар бир тола оқ соч чеккан машаққатларингиздан дарак беради. Бироқ бу бетакрор кўринишингизга соя солмаслиги лозим.

7. Қадамлар

Оғир ва сокин қадамлар бувижонларга ярашади. Ёш кўринишни истаган аёллар эса енгил ва чиройли қадам ташлашлари зарур. Бунга эса спорт билан мунтазам шуғулланиб эришиш мумкин. Демак, ёш кўринай десангиз, жисмоний машғулотларни канда қилманг.

Яндекс.Метрика