У нас есть только
оригинальные песни

Yurak qon-tomir kasalliklariga qarshi kurashing, aks holda...

calendar 21.05.2017
1207

Халқаро шифокорлар жамоасининг (133 мамлакатдан 2,3 минг нафар экперт) тадқиқотларига кўра, инсоният ўлимининг учдан бир қисми юрак қон-томир касалликлари сабабли содир бўлар экан.
 
Юрак қон-томир касаллигидан  ўлиш  ҳолатларининг кўп қисми Шарқий Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Жанубий Америка, Жанубий Африка ҳамда Океания ҳудудига кирувчи мамлакатларда содир бўлади. Япония, Андорра, Перу, Франция, Исроил ва Испанияда эса бу кўрсатгич анча паст.
 
Тадқиқотчилар  охирги беш йил ичида  юрак қон-томир касалликларидан ўлиш ҳолатларининг камайиши АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея ҳамда Ғарбий Европа мамлакатларида пасайганини аниқладилар. 
 
Ушбу хулоса 1990-2015 йиллар давомидаги статистик маълумотлар асосида қурилди. Хусусан, 2015 йилда дунё бўйича 400 миллион одамнинг юрак қон-томир касалликлари билан хасталангани ва улардан 18 миллиони ҳаётддан кўз юмгани қайд этилган эди. 1990-2010 йиллар давомида ушбу хасталикдан ўлиш ҳолатлар (ривожланган мамлакатлардаги тиббий хизмат сифатининг яхшиланиши сабабли) камайган эди, бироқ охирги беш йил ичида бу тараққиёт сусайди.
 
Мутахассислар олимлар ва сиёсатчиларни юрак қон-томир касалликларига қарши курашишга чақирдилар. Ушбу касалликни келтириб чиқарувчи омилларга юқори қон босими, нотўғри овқатланиш, юқори даражадаги холестерин, тамаки чекиш, ҳаддан ташқари кўп алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш ва семизлик киради. 

Акмал Эшонхонов

Яндекс.Метрика