У нас есть только
оригинальные песни

Yuzdagi tuklarni terdirish mumkinmi?

calendar 26.11.2016
2792


 

Биз аёллар ташқи кўринишимиздан камчилик топишга уста бўламиз. Киприкларим калта, лабларим етарлича қизилмас... Юздаги туклар ҳам мана шундай компслекларимиз сирасига киради. Ҳатто, кўпчилик уларни тердириш керак деган қарорга келиб, терининг табиий ҳимоя қатламидан халос бўлишга қатъий киришганлар. Биз эса ўйланиб қолдик, юздаги туклар аслида ҳам шу қадар катта муаммоми? Бу ҳақда косметолог Маҳбуба МАМАНОВА маълумот беради. 

«ВОЙ, СОҚОЛГА АЙЛАНАДИМИ?»

Аслида, ҳар бир инсоннинг терисини майда, кўз илғамас тукчалар қоплаб олган. Юз ҳам бундан мустасно эмас. Улар юзнинг нозик терисини чанг, қуёш нурлари каби ташқи таъсирлардан ҳимоялаб туради. Аммо буни тушунмаган кўпчилик аёллар ўз ҳимоячиларига «хужум»га ўтадилар. Чунки, бу қарорлари терига зиён етказиши мумкинлиги ҳақида ўйламайдилар. Қандай қилиб дейсизми? Ҳаммаси оддий, мунтазам равишда юздаги тукларни териш тери остидаги кератин қаватига зиён етказади. Натижада хизматини ўтаб бўлган хужайралар тушиб кетмайди ва тери дағаллашиб қолади. Юздаги туклар ҳам қаттиқ ва тўқ рангли бўлиб чиқа бошлайди. Охир-оқибат териш амалиётини мунтазам ўтказиб туришга мажбур бўласиз. Вазият мураккаблашмасиданоқ муаммоларнинг олдини олганингиз маъқул.  

МУТАХАССИСГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ

Агар юздаги туклар кўп миқдорда ва тўқ рангда чиқаётган бўлса-чи? Кўпинча бу ҳолат лабнинг устида мўйлов тарзида учрайди. Агар бу ҳол сиз ва яқинларингизни ташвишга солаётган бўлса, албатта, эндокринолог шифокорга мурожаат қилишингиз лозим. Чунки, одатда организмда гормонлар мувозанатининг бузилиши шу турдаги муаммоларни келтириб чиқаради.  

ТЕРИГА ЗИЁН ЕТКАЗАДИ

Аёллар ўртасида юздаги туклардан ип ёки воск ёрдамида халос бўлиш кенг тарқалган усуллардан ҳисобланади. Агар ип билан териб ташламоқчи бўлсангиз, билингки, механик таъсир натижасида терингизда зиён етиши, натижада қизариш, қичишиш ва яллиғланиш асоратида пайдо бўладиган ҳуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун амалиётдан аввал терини антисептик восита ёки оддий фурацилин эритмаси билан тозалаб олиш талаб этилади. Туклардан халос бўлгач эса тинчлантирувчи ниқоблар ва кремлардан фойдаланиш лозим. Дорихоналарда сотиладиган чақалоқларнинг нозик териси учун мўлжалланган кремлар айни муддао. Иккинчи усул – воск ёрдамида тукларни олиб ташлаш ёзнинг қуёшли кунларида асло тавсия этилмайди. Бу амалиётдан кейин терининг мелонин қавати очилиб қолади. Бу эса қуёш нурлари таъсирида юз терисида пигмент доғлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар терига зиён етишининг олдини олишни истасангиз, бу амалиётни кечки пайт бажаринг.

ЛАЗЕР ЁРДАМИДАЧИ?

Лазерли эпиляция ҳам бугунги кунда кенг қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади. Аммо бизнинг қуёшли кунларимизда бу усулнинг терига фойдасидан кўра зёни кўпроқ. Шунинг учун ёзнинг жазирама кунларида унга мурожаат этиш тавсия этилмайди.

Саодат тайёрлади. Darakchi

Яндекс.Метрика