У нас есть только
оригинальные песни

“Заҳарфуруш”нинг шум нияти амалга ошмади

calendar 21.05.2016
1281

2014 йилнинг февраль ойларида Равшан Туробжонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) антиқа савдо билан шуғулланишга бел боғлайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

У аввал заҳарли илон топиб, унинг заҳрини олади ва махсус идишларга жойлаштиради. 2014 йилнинг апрель ойларида фуқаро Дониёр Ғофуров ундан илон заҳрини сотиб оладиган бўлди. 

Келишувга кўра, 1 грамм илон заҳри 90 АҚШ долларидан сотиладиган бўлди. Р.Туробжонов 1 дона ампуладаги 2 грамм “илон заҳри”ни Д.Ғофуровга беради.

Олиб борилган тезкор суриштирув жараёнида “заҳарфуруш”нинг фаолиятига чек қўйилди. Р.Туробжонов олдиндан тузилган режага кўра, Чилонзор тумани ҳудудида 200 грамм маҳсулотни 18 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

У суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Яндекс.Метрика