Zamonaviy etikaning 20 qoidasi bilan tanishing

Хушмуомалалик инсоннинг ўзига хос сифатларидан биридир. Киришувчанлик, атрофдагиларни ҳурмат қилиш ва келиша олиш каби сифатлар кўпчилик кишиларда топилмайдиган муҳим фазилатлардандир. Бироқ этикет деган тушунча ҳам бор. Хўш, уларнинг фарқи нимада?

Этикет – биринчидан маълум бир доираларда ўзини қандай тутиш қоидаларини олиб келувчи кенг тушунчадир. Илгарилари юқори тоифалиларнинг тантанали йиғинларда меҳмонларга суҳбатлашиш қоидалари ёзилган карточкалар тарқатилган. Хусусан, "этикет” сўзи ҳам мана шу карточкалар ("этикетка”) сабабли пайдо бўлган. 

Бугунги кунда этикет маълум бир қатламга тегишли ўзини тутиш тилига айланиб қолди. Бироқ, ҳаммамизга аёнки, ҳозирда баъзан "шаҳзода” ўзини номуносиб тутиши ёки аксинча уйсиз дайди ўзини худди қироллик авлодидай тутиш ҳолатлари кузатилади.

Келинг, биз сиз билан замонавий этикетнинг 20 қоидасини кўриб чиқамиз.

1. Оқсуяклар суҳбатида ман қилинган 4 нарса: сиёсат, саломатлик, дин ва пул.

Агар сиз  "Оҳ, қандай чиройли кўйлак! Неча пулга олдингиз?”, деган ноўрин саволни эшитиб қолсангиз, ўзингизни йўқотиб қўйманг. Дарҳол, "Бу кутилмаган совға”, деб жавоб қайтаринг ва мавзуни ўзгартиринг. Агар ҳамсуҳбатингиз билишни жуда хоҳлаётган бўлса, нозиклик билан "Бу ҳақида суҳбатлашишни истамасдим”, деб тушунтиринг.

2. Халқаро протаколга кўра, энг кўп безак миқдори заргарлик тугмалари билан биргаликда 13 та предметдан ошмаслиги керак. 

Қўлқоп устидан узук тақилмайди, лекин билакузукларни тақиш мумкин. Кечки ва тунги базмлар учун кундузгига қараганда кўпроқ қимматбаҳо зеб-зийнатлар мос тушади. Илгарилари олмослар кечки базмларда турмушга чиққан аёллар томонидан фойдаланилса, ҳозирда кундузи ҳам тақилмоқда. Турмуш қурмаган қиз учун 0,25 каратли олмослар мос, деб белгиланган.

3. Меҳмонга қўнғироқ қилмасдан бориш яхши эмас.

Агар меҳмон сизникига қўнғироқ қилмай келдими, унда сиз унинг олдида истаган кийимингизда ўтиришингиз мумкин. Бир машҳур инглиз хоними айтилмай келган меҳмонлар олдига чиройли қалпоғини, туфлисини кийиб, зонтик олиб чиқишини, агар ёқимли меҳмон бўлса, хурсанд бўлиб "О, қандай яхши, ҳозиргина кўчадан келувдим”, деб уларни очиқ чеҳра билан кутиб олар ёки аксинча бўлса, "Афсус, кетмоқчи бўлиб турувдим”, дейишини сўзлаб берган эди.

4. Соябонингизни офисда ёки меҳмонда ҳеч қачон очиқ ҳолда қуритманг.

Уни шунчаки йиғиб, осиб қўйинг ёки буюмлар учун махсус столда қолдиринг. Умуман олганда соябонни уйда ҳам бундай қуритманг, чунки мато тортилиб, "шатер” таранглигини йўқотади.

5. Целлофан пакетларни ёки бутикдан олинган бренд пакетларни сумка сифатида кўтарманг.

Уларнинг бутикдан келиши билан қадри қолмайди. Бренд пакетини кўтаришда давом этиш яхши сифат эмас!

6. Сумкани ўтирғичингизга ёки тиззангизга қўйиш ярамайди.

Кичик сумка-клачларни столга қўйса бўлади, лекин катта сумкаларни полга қўйиш ёки ўтирғич қўлига осиб қўйиш керак. Портфель бўлса шунчаки полга қўйилади.

7. Эркаклар аёллар сумкасини кўтармайди.

Бу аёллатнинг ўз шахсий ишлари учун лозим бўлган ёрдамчи предметидир. Бундан ташқари эркаклар аёллар устки кийимини ҳам фақатгина шкафга осиб қўйиш учун олиб туради. 

8. Аёллар бино ичида шляпа ёки қўлқопларини ечмай ўтиришлари мумкин, аммо қалин бош кийимлари ва қўлқоплар бундан мустасно.

9. Агар аёл киши расмий ҳамкорини ресторанга таклиф қилса, бу вазиятда сарфларни ҳам у тўлайди. Бироқ икки киши ўзаро келишиб борилган бўлса, ҳар ким ўзига тўлайди. Бунда агар эркак буюртмага ўзи тўлашни таклиф қилса, аёл уни қабул қилиши мумкин. 

10. Лифтга биринчи эркаклар киради, бироқ чиқишда эшикка ким яқин турган бўлса ўша чиқади.

11. Ҳайдовчи орқасидаги жой автомобилда энг қулай жой деб белгиланган.

Шунинг учун у ерда аёл киши ўтиради, эркак бўлса унинг ёнида ўтиради. Чиқишда аёлга қўл узатиб, эшикни ушлаб туради. Агар эркак киши рулда бўлган вазиятларда ҳам аёл унинг ортида ўтириши маъқул топилган. Умуман олганда аёл қайси жойда ўтирмасин, эркак киши унга машинадан тушишда кўмаклашиши керак. Бугунги кунда расмий этикетда бу қоида тез-тез бузиб турилади, эркаклар "бизнесда аёл эркак деган гап йўқ”, дея таъкидлашади.

12. Концерт залларида, кино ва театрларда одамлар олдидан ўтар экансиз уларга ортингизни қилмай, юз томонингиз билан ўтинг.

Қоидага кўра биринчи эркаклар йўл бошлайди.

13. Ўзи йўқ одамлар ҳақида гапирсангиз, ғийбат қилаётган бўласиз. Бу эса таъқиқланади.

Шунингдек, яқинлар тўғрисида ёмон гапириш, жумладан, эрингиз ва қариндошларингизни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Агар эрингиз жуда ёмон бўлса, нега у билан ажрашмаяпсиз? Бундан ташқари, ватанингиз ҳақида ҳам ёмон гапириш одобдан эмас. 

14. Ҳар қандай 12 ёшга етга инсон "сиз” мурожаатига лойиқ.

Қўл остида ишлайдиганларга, официант ёки ҳайдовчиларга қўпол муносабатларни кўп эшитиб турамиз. Ҳатто ишхонада сизга жуда яқин кишини ҳамманинг олдида "сиз”ланг, ёлғиз қолганларингизда яна "сен” деб мурожаат қилиш мумкин. Суҳбатдоҳингиз сизга "сен” деб мурожаат қилаётган бўлса, қандай қилиб жавоб қайтариш керак? Биринчи "Кечирасиз, сиз ҳозир менга гапирдингизми?” деб вазиятга аниқлик киритинг. Елкаларингизни қисиб, "Кечирасиз-у, лекин биз ҳали "сен”лашга ўтмагандигу.” Дейишингиз ҳам вазиятни тўғирлаши мумкин.

15. Болаларингиз алоҳида хонада яшай бошлагандан, уларнинг хонасига тақиллатиб киришни одат қилинг. 

Шунда улар ҳам худди сиздай қилади. Ётоқхонангизга киришдан олдин албатта рухсат сўрашади.

16. Диета сақлаётганингизни ҳаммага билдириш уят саналади.

Шу сабабни деб меҳмондўст беканинг ширин овқатларини рад этиш ҳам ярамайди. Диета сизнинг соғлигингиз ёмонлиги учун тутган бўлсангиз ҳам ҳамманинг эътиборини шунга қаратмасликка ҳаракат қилинг. Беканинг пазандаликка уста эканлигини айтинг. Ичимликларда ҳам ўзингизни вазмин тутиб, сизга бир бакал оқ қуруқ вино бўлишини айтинг ва одоб юзасидан лабингизни тегизиб қўйинг.

17. Тартибли уй кийими – шим, юбка, свитер ва бошқа нарсалар ҳамма-ҳаммаси тоза ва тартибли кўринишда бўлсин.

Ўзингизга қулай ва ярашиб турадиган кийим танланг. Тунги кийим, халат ёки ёқимли пижамалар эрталабки ва кечқурунги вақт учун.

18. Кастюм ёки пиджакнинг пастки тугмаларини очиб қўйиш ҳам замонавий этикет қоидаларига зид.

Бу қоиданинг пайдо бўлиша ҳақида бир нечта тахминий фикрлар бор. Америка вариантида бу сифат ковбойлар одати сифатида қаралади. Агар тугмалар ечилган бўлса, милтиқ тезроқ қўлга олинган. Инглизлар бўлса, бу қоидани чиройли, мослаб кийиниш билимдони бўлган британ монархи Эдуард ВИИ киритган дейишади. Баъзилар бўлса,  Эдуард ВИИ пастки тугмаларни қорнини тортиб туриш мақсадида ҳамиша тақиб қўйган дейишади. Бироқ суратлар монархнинг бу ишга ҳатто йигит чоғида ҳам алоҳида аҳамият қаратганини кўрсатади. Ва сўнгги тахмин эски совет даври этикет қоидалари билан боғлиқ. Одамлар пиджакнинг пастки тугмасини ўтирган пайтда пиджакнинг орқа томони ғижим бўлиб кетмаслиги учун ечилмаган.

19. Меҳмонга борганда ёки жамоат жойларида мобил телефонингизни стол устига қўйманг.

Бундай қилиб телефоннинг ҳаётингизда муҳим рол ўйнашини билдириб қўйишингиз ва атрофдагилар сиз учун унчалик қизиқ эмаслигини англатгандай бўласиз. Сиз ўзингиз билмаган ҳолга суҳбатдан узилиб, фейсбук янгиликлар лентасини кўришга ёки қўнғироқларга жавоб беришга чалғийсиз.Manba: xabardor.uz


Комментарии (5) | Добавить: 13.04.2015
5. goal1234 (18.04.2015 16:36)
Яши булади
4. Brave3414 (14.04.2015 13:32)
Ma'lumotlar yaxshi, lekin ba'zi bir odamlar buni tushunmaydi. Shaxsan man o'z ko'zim bn ko'rib, kuzatib insonlarni qandayligini bilib olaman.
3. Donerchiman (13.04.2015 17:01)
Bu ingilizlar hayotidan olinganga õxwayapti
2. Rezor107 (13.04.2015 12:12)
Inson o'z asli kabi koringani maqul
1. Shaxboz_95 (13.04.2015 12:12)
Hammasini o'qigim kelmadi,lekin yaxshi
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Noutbuk xarid qilayotganda 10 ta ommaviy xato
Aholi soni bo'yicha Xitoy ortda qoldirildi
Nokia 9 rekord darajadagi operativ xotiraga ega bo‘ladi
Samsung suv tushishidan himoyalangan Galaxy Feel smartfonini namoyish qildi
1 iyundan boshlab "GM Uzbekistan" barcha avtomobillari so'mda sotilishi yo'lga qo'yiladi
Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli