У нас есть только
оригинальные песни

Зарина Низомутдинова билан шов-шувларга сабаб бўлган филм «Етти олам»

calendar 17.07.2015
5029

Ўзбек киноси тез кунда яна бир янги фильм билан бойийди. «Етти олам» деб номланган мазкур картина режиссёри Озод Шамс, продюсер эса "Жодугар”, "О Марям, Марям” "Кўз ёшим” фильмлари орқали таниш бўлган Руслан Мирзаев. Кинокартинада бош ролларни Зарина Низомиддинова ва Алишер Усмонов ижро этишган. Бундан ташқари, Муҳаммад Исо Абдулхайиров, Мурод Ражабов, Ситора Алимжонова, Ойдин Юсупова, Азиза Бегматова, Ҳабибулло Низомов, Умид Искандаров Ражаб Адашев, Зуҳра Солиева каби маҳоратли актёр ва актрисалар кутилмаган образларни яратишмоқда.




Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, актриса Зарина билан Алишер Усмонов ҳақида бўлган шов-шувларга айнан мана шу фильмни суратга олиш жараёнидаги фотосуратлар сабаб бўлган десак, муболаға бўлмайди. Суратларда кўриб турганингиздек бу икки ижодкор бош ролни ижро этишган ва ортиқча гап сўзлар бутунлай ўринсиздир.



Кинокартина тез кунда тайёр бўлиши кутилмоқда ва катта экранларда намойиши бўлиб ўтади. Демак, бизни кузатишда давом этинг ва янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.



Яндекс.Метрика