Мадриднинг "Реал" клуби ўринбосарига мураббийлик қилувчи Зайниддин Зидан Чемпионлар лигаси доирасидаги "ПСЖ” – "Реал” баҳси олдидан ўз фикрларини билдирди.
– Шахсан мен учун "ПСЖ" ҳамда "Реал" – айни дамда Европанинг икки энг яхши клублари.
Балки "Барселона" ҳам шу сафга қўшилар. Аммо "Бавария" бироз ортда қолмоқда.
Менимча шу тўрт жамоа бу йили Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун курашишади, – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Canal+ телеканали.