У нас есть только
оригинальные песни

Zebo Navro'zova kelinlarini qanday sinovdan o'tkazganini so'zlab berdi

calendar 19.01.2017
1969

“Суғдиёна” газетаси режиссёр Зебо Наврўзова хонадонида меҳмон бўлди. Икки келиннинг қайнонаси, Муҳаммадризгар исмли ширингина болакайнинг бувижониси бўлган Зебо Наврўзова қайнона-келин муносабатлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Ҳар бир она, кези келганда фарзандини-да синаб туради. Келинлар ҳам ўз боламиз. Шунинг учун имтиҳонимиздан ўтишга мажбур. Ахир, ўргатганларимиз қулоғига кирдими, қўлидан келадими йўқми, билиб олишимиз керак-ку. Маалан, ўзим келинларимни кўп бора синовдан ўтказганман. 

Хонадонимизда бир қонун бор. Ҳар қандай шароит ва кайфиятда ҳам инсон, албатта кулиб туриши шарт. Чунки ишдан чарчаб келган инсон ана шу табассумга қараб чалғийди. Бу борада келиним Хуморахонни ҳам, Асални ҳам ҳар хил вазиятлар билан текшириб кўрганман. Иккаласи ҳам имтиҳондан аъло баҳо билан ўтишганидан хурсандман”,—дейди зебо Наврўзова.

Шунингдек, “Суғдиёна” газетасининг 19 январь куни сотувга чиқадиган 3-сонида Зебо Наврўзова хонадонидаги ички қонунлар, овсинларнинг рашки, ишларни тўғри тақсимлаш, келинларнинг алоҳида яшашига режиссёрнинг муносабати ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Яндекс.Метрика