loading...

 

Жаҳонгир Отажонов концертидан яхшигина даромад топишини айтди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов жорий йилнинг 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Куз гуллари” номли навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этиш арафасида турибди. Бу йил концерт дастурининг ОАВ орқали ёритилишига алоҳида эътибор қаратган Отажонов Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида журналистлар билан учрашди. Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари хонандага йиғилиб қолган бир қанча қизиқарли саволлар билан мурожаат қилишди.
 
Журналистлардан бири хонандага шу йилнинг июнь ойида концерт берганини эслатиб, “Йилда икки маротаба концерт бераяпсиз... Бунга сабаб нима, тижоратми ё мухлислар талабими?”, деган савол билан мурожаат қилди.
 
Хонанда мазкур саволга жавоб берар экан, бошқа қўшиқчилар каби концерт ортидан келадиган маблағни киссасига яширмади, аксинча, мақсади тижорат эканини рўй-рост айтди.
 
“Мен ҳам 7-10 кун концерт қўйгим келади. Аммо концертим жонли ижрода бўлгани учун уч кундан кейин овозим ёқолиб қолади. Шу сабаб йилда икки маротаба концерт беришни ният қилиб қўйдим.
 
Яширмайман, концертда яхшигина даромад топаман. Концертдан пул топмайман, аксинча, зарар кўраман, дейдиган ҳамкасбларимга эса баҳо беролмайман”.
 
Хонанда концерт дастурига тайёргарлик билан боғлиқ саволларга жавоб берар экан, саҳнада ётиб қўшиқ куйлашидан тортиб, йиғлашигача ҳеч қандай тайёгарлик ва сценарийларсиз бўлишини, ички туғёнини тутиб туролмаслигини маълум қилди. “Мени кўпчилик телба дейди. Мен мусиқадан шунчалар завқланаманки, атрофимдаги нарсаларни англамайман”, дейди Отажонов.
 
“Бу йилги концертимда ҳам ҳеч қандай янгилик бўлмайди. Фақат янги қўшиқлар куйланади, холос. Қолгани эса мухлислар талабига биноан бўлади. Мен ҳеч қачон концертда сценарий билан ишламаганман. Концерт режиссёри, бастакор, бошловчи, шоумен – ҳаммаси ўзим”.
Зуҳра Одилова

Комментарии (0) | Добавить: 04.10.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...

«Новости»

Google Wi-Fi simsiz routerlari sotuvga chiqarildi
Hafta oxirida O‘zbekistonda sovuq ob-havo bo‘lishi kutilmoqda
O‘zbekistonda hokimlar lavozimiga saylab qo‘yiladigan bo‘lishi mumkin
Сени танлаб адашдим, хотин
Shavkat Mirziyoev yangi yilning nomini e'lon qildi
Apple Romeo va Julyetta obrazi orqali iPhone 7 kamerasini reklama qildi (video)
UZMOBILE: butun mamlakat bo‘ylab keng ko‘lamli rivojlanish!
ЕЧЛ, С гуруҳи. «Барселона» ўз майдонида «Боруссия М»ни йирик ҳисобда енгди, «Манчестер Сити» очко йўқотди
Kozim To'laganov rahbarlik lavozimiga qaytdi
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
Instagram ijtimoiy tarmog'ida yangi funksiyalar paydo bo'ldi
Shavkat Mirziyoev ilk davlat tashrifini Rossiyadan boshlaydi
Tim Kuk Apple Watch savdolari hajmi rekord darajaga yetganini ma’lum qildi
Jamoat joylarida chekish va spirtli ichimliklar taqiqlanishi to‘g‘risidagi belgilar paydo bo‘ladi
O'zbekiston 27 davlatdan keladigan sayyohlar uchun viza tartibini bekor qildi
Shavkat Mirziyoyev: Mard va oliyjanob xalqim uchun kechayu-kunduz ishlashga tayyorman
Samsung Galaxy Note 7 smartfonlari portlashi sababi ma`lum qilindi
Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Putin Shavkat Mirziyoyevni birinchi bo'lib tabrikladi va Moskvaga taklif qildi
Saylov natijalari bilan tanishing!
Shohrux reperning rafiqasi Zlata ikkinchi farzandiga homiladorligi ma'lum bo'ldi
Foto: Shavkat Mirziyoyev saylov uchastkasida oila a`zolari bilan birga tashrif buyurdi
Shavkat Mirziyoyev saylovda ovoz berdi
Prezident saylovi: Soat 9:00 holatiga saylovchilarning 17,72 foizi ovoz berdi
«Барселона» – «Реал» 1:1
Choy haqida 6 afsona va haqiqat
Jahon iqtisodiyotiga tahdid - kuchli dollar!
Эрингизнинг телефонида маъшуқаси бўлса
50 ёшда ҳуснбузар! Шунақаси ҳам бўладими?