У нас есть только
оригинальные песни

Жанубий Кореяда Шимолий Кореядан ҳимояланиш учун Patriot зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди

calendar 13.02.2016
975

АҚШ Шимолий Корея томонидан яқинда учирилган ракетага жавобан Жанубий Кореяда учта қўшимча Patriot зенит-ракета мажмуасини жойлаштирди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.

АҚШ Қуролли кучларининг Жанубий Кореядаги ҳарбий қўмондонлиги вакилларининг айтишича, Осандаги базада зенит-ракета мажмуаларининг жойлаштирилиши Шимолий Корея томонидан сунъий йўлдош учирилишига жавобан ўтказилган.

Таъкидланишича, АҚШнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий қўмондонлиги мамлакат ҳукумати билан мажмуаларни жойлаштириш масаласи бўйича яқиндан алоқа қилган. Агентлик маълумотларига кўра, мажмуалар Техасдан олиб келинган.

Яндекс.Метрика