У нас есть только
оригинальные песни

Жасур Ғоипов санъатни тарк этдими?

calendar 16.09.2015
2323

Сўнгги вақтда 2014 йилдан тиним билмай ижод қилаётган ҳонандалардан бири Жасур Ғоипов негадир "камроқ” кўринаётгандек. Бунинг кетидан турли гаплар болалади. Ҳақиқтдан ҳам Жасур Ғоипов ижодни тўхтатдими? Энди унинг режалари қандай? Шу саволларга жавоб олиш учун ва турли гап-сўзларга  ойдинлик киритиш мақсадида биз ҳонанданинг ўзига телефон алоқаси орқали ёрдамида мурожаат қилдик ва шу қисқа суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

-Ассалому алайкум Жасур ака. Мухлисларингизни  қизиқтираётган саволлар бор эди Шу саволларга жавоб олиш мақсадида сизга мурожаат қилмоқдамиз. Айтингчи, нега жимсиз? 2014 йилдан  тиним билмай янги қўшиқлар, видеоклипдарни тақдим этиб турган эдингиз. Бирданига  камёб бўлиб қолдингиз ва бу гап-сўзларни болалашига сабаб бўлмоқда.  Ҳақиқатдан ҳам ижодни тарк этдингизми?

-Аввало саволларингиз учун ва ижтимоий тармоқлар орқали шу савол билан мурожаат қилаётган мухлисларга раҳмат демоқчиман. Йўқ. Мен асло ижодни тўҳтатганим ёки тарк этганим йўқ ва ҳатто бундай фикр ҳам туғилмаган. "Жим”лигимнинг сабаби, ҳабарингиз бор, мен ҳозир сафардаман. Бу сафар ҳам ижод билан чамбарчас боғлиқ. Лекин, ҳозир ҳамма гапларни ошкор қила олмайман. Ишонтириб айтаманки, бу ҳақида мухлисларга тез орада маълум қиламиз. Ижодий танаффус деб аташимиз мумкиндир, бироқ биз танаффус қилганимиз йўқ. Аллақачон учинчи аудиоалбом устида ишларни бошлаб юборганмиз. Мана тез кунда "Унут” деб номланган қўшиғимизга суратга олинган видеолкип премьераси бўлиб ўтади. Бажарилган ишлар ва амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳали жуда кўп. Улар ҳақида гапирсак,  мақола камлик қилади. Шунинг учун, келинг натижа билан мухлисларга рўбаро бўлайлик. Гап – сўзлар эса ҳар доим бўлган ва бўлади ҳам.  Нафақат мен ҳақимда, балки, ҳамма ижодкорлар ҳақида демоқчиман.  Уларга эътибор бермасданЮ фақат олға қадамлар билан ҳаракатланишни давм эттириш керак деб ўйлайман.

- Раҳмат жавоблар учун. Қачон янги клип ва қўшиқлврингизни томоша қилиш ва тинглаш мумкин бўлади?

-Бу борада барча ишларни родюсерим Жамшид Ҳожиниёзов ҳал қилади.  Мен барча масалаларни тўлалигича уларга ишониб топширганман. Шунингдек "JG Group" ходимлари таркиби бутунлай янгиланди ва  янги ғоялар билан иш бошлаш арафасида. 

-Жавоблар учун раҳмат. Қачон она юртимизга қайтасиз?

-Тез кунда (кулади).

Яндекс.Метрика