У нас есть только
оригинальные песни

ЖАСУР ҒОИПОВДАН ЯНГИ СОКИН ТАРОНА ПРЕМЬЕРАСИ

calendar 16.04.2014
3661

Жасур Ғоипов Муниса Ризаеванинг "Ёмғирлар" қўшиғи учун жавоб тарзида куйлади. Тарона номи "Ёмғирмас".

Сокин руҳдаги янги қўшиқ матни ва мусиқаси Феруз Абдуллаевга тегишли. Аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланди. 

"Ёмғирмас" таронасини мантиқан Муниса Ризаеванинг "Ёмғирлар" таронасига жавоб тарзида янгради дейиш мумкин. Сабаби Жасур Ғоипов ёғаётган ёмғир ёмгир эмас, балки кўз ёшлар дея таърифлайди. 

Тарона кеча соат 18:20 да "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинди. Премьерадан сўнг, шахсан Муниса Ризаеванинг ўзи ҳам радио тўғридан-тўғри эфир телефонига қўнғироқ қилиб боғланди ва юқоридаги фикрларимизни тасдиқлади. 

Энди эса мазкур таронани сиз ҳам сайтимиз орқали тинглаб баҳо беришингиз мумкин. 

Manba : popcorn.uz
Яндекс.Метрика