У нас есть только
оригинальные песни

Жисмоний шахсларда Ўзбекистон автомобилини сотиб олиш учун электрон ариза бериш имкони пайдо бўлади

calendar 08.01.2015
2442

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун электрон кўринишда ариза бериш имкониятидан яқин вақт ичида жисмоний шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади, дея хабар бермоқда Podrobno.uz.

Ҳозирги вақтда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz’да бу хизматдан фақат юридик шахслар фойдаланишлари мумкин. Жисмоний шахслар учун электрон навбат айнан қачон пайдо бўлиши ҳозирча маълум эмас. Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича, хизмат йил охиригача йўлга қўйилади.

"Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, ҳозир лойиҳанинг фақат биринчи босқичи амалга оширилмоқда ва синов жараёнидан ўтмоқда. Келажакда эса ушбу имкониятдан My.gov.uz’да рўйхатдан ўтган барча фойдалана олади.

"Бу нисбатан мураккаб тизим, шу сабабли ҳам биз уни бирдан ўзлаштира олмайиз. Шунинг учун хизматнинг биринчи босқичида ариза бериш жараёни билан чекландик, бироқ бизда бошидан My.gov.uz орқали электрон навбатни жорий этиш мақсади бўлган”, – дейди Марказ вакили.

Агар электрон навбат жорий этилса, бу жараёни анча соддалаштиради, чунки харидор реал вақт режимида исталган дилерлик шохобчасидаги мавжуд моделларни танлаши ва ўз шахсий кабинети орқали навбатни кузатиб туриши мумкин.

Айни вақтда, тизим ҳам электрон, ҳам қоғоз орқали берилган аризаларни қайта ишлайди. Исталган аризачи уни электрон навбатга қўйишларига ишонса бўлади.
Яндекс.Метрика