У нас есть только
оригинальные песни

Зиёдадан янги видеоклипни қарши олишга тайёрмисиз?

calendar 12.09.2015
1296

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёдадан ёқимли янгилик.  Хонанда тез кунда аллақачон халқимиз қалбидан жой эгаллаб улгурган "Яхши қол” композициясига ишланган видеоклипини тақдим этади. Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси билан яратилган мазкур композициянинг аранжировкасини Умид Обидов амалга оширган.  Видеоклип эса истеъдодли клипмейкер Сарвар Каримов режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб, оператор вазифасини Иззат Лутфуллаев амалга оширган. Видеоклипла бош қаҳрамонлар образини  Асал Шодиева ва Азиз Раметов  яратган.   Зиёда ушбу видео асари билан мухлисларни қай даражада ҳайратлантира олади? Видеоклип қаҳрамони Асал Шодиева қандай образда намоён бўлади? Барча саволларга жавобни клип намойишидан сўнг билиб оламиз.
Яндекс.Метрика