У нас есть только
оригинальные песни

Зилзиладан кейин Япониянинг Фукуока шаҳри кўчалари ғалати кўпик билан қопланди

calendar 17.04.2016
1471

Японияда 14 апрелда юз берган 1-зилзиладан кейин Фукуока шаҳри кўчалари ғалати кўпик билан қопланди. Бу ҳақда Twitter’даги фойдаланувчиларнинг суратларига иқтибос келтирган ҳолда RT телеканали хабар бермоқда.

Зилзила марказидан 90 км узоқликда жойлашган шаҳар кўпик билан тўлиб-тошди. Кўпик кўчаларни Кюсю оролидаги кучли зилзиланинг эртасига, 15 апрель кечки пайт қоплай бошлаган. Шаҳар аҳолиси бу ғалати ҳодиса нима бўлиши мумкинлиги ҳақида бош қотирмоқда. Улар ҳаттоки бу ҳолатни 4 йил аввал атом электр станциясида юз берган портлаш билан ҳам боғлашмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, зилзилалар оқибатида 41 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан кўпроқ киши жароҳат олган.

Яндекс.Метрика