У нас есть только
оригинальные песни

Зимбабведа гиперинфляция давом этмоқда, мамлакатда юань долларнинг ўрнини эгаллаши мумкин

calendar 24.12.2015
977

                                                              

Зимбабве ҳукумати Хитой юанини расмий валюта сифатида қўллаш бўйича режасини эълон қилди. Бу ҳақда Arabnews нашри ёзмоқда.
2007 йилдан буён мамлакатда гиперинфляция давом этмоқда. 2008 йилда нархлар ўртача ҳар бир ярим соатда қимматлашиши кузатилди. 2009 йил январининг ўзидаёқ инфляция даражаси 231 млн фоизни ташкил қилди.

Реал инфляцияни айрим экспертлар 6.5 квинкватригинтиллион (6.5 ва 108 ноль) деб баҳолаган. Маҳаллий валюта – Зимбабве доллари амалда истеъмолдан чиқиб кетди. Захира банки директори Гидеон Гоно “1 центдан 100 трлн долларгача бўлган купюралар чиқариш йўли билан аҳолини математикани ўрганишга ундагани учун” Шнобель мукофотига лойиқ кўрилди.

2009 йилда мамлакатда пул ишлаб чиқарувчи қоғоз тугади. Шундан сўнг мамлакатда АҚШ доллари ва ЖАР рэнди расман қўллана бошлади. 2015 йил июнида, ниҳоят, Зимбабве долларидан бутунлай воз кечилди. 1 АҚШ доллари 35 квадриллион Зимбабве долларига алмаштирилди.

Орадан олти ой ўтиб, мамлакатда расмий валюта ҳали ҳам бутунлай истеъмолдан чиқарилгани йўқ. Охирги курсга кўра, 5 доллар 175 000 000 000 000 000 Зимбабве доллари эвазига берилади.

Экспертларнинг таъкидлашича, Зимбабве валютаси, айниқса унинг 100 трлн долларлик купюраси амалда эсдалик совғасига айланиб бўлди.

Яндекс.Метрика