Ёқилғи энергия бойликларини таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2016 йил 1 октябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.
Янгиланган нархлар реестри 13 сентябрь куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Янги реестрга кўра, аҳолига тақдим этиладиган 1 кВтс электр энергияси нархи 191 сўмни, электр плиталар билан таъминланган турар жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун эса 95,5 сўмни ташкил қилади.